3:38

Худонинг сўзи 222

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Ҳаворийлар яшаган асрдаги қувғуинлкиларга қарамасдан, илк Масиҳ жамоати ҳам сон жиҳатдан, ҳам руҳан ўсиб борди. Масиҳ жамоатини сон жиҳатидан ўсишига Рим империясидаги муҳит ва шароитлар кенг йўл очиб берган.

Азиз радио тингловчи биродарлар, Рим империясидаги қулайликлар нималардан иборат бўлиши мумкин? Келинг айнан шу қулайликлар ҳақида суҳбатлашиб кўрайлик. Бу империяда қурилган катта-катта йўллар. Айниқса чегараларнинг йўқлиги Масиҳ шогирдларига бемалол саёҳат қилиб, Рим империясида яшаётган бошқа миллатларга Хушхабар тарқатишлари учун катта имконият яратар эди. Рим оламида бир тил, яъни грек тилининг устунлиги мавжуд бўлган. Яҳудийлар учун ибодатхоналарда йиғилишларига рухсат берилганлиги имонлиларга Хушхабарни ваъз қилиш учун катта омил бўлган.

Шу тариқа Исо Масиҳ шогирдлари Рим дунёси бўйлаб тарқалиб кетиб, яп-янги Масиҳ жамоатларини ташкил қила бошлаган эдилар. Биринчи марта Антиохия шаҳрида Исо шогирдларини “Масиҳчи” деб номлай бошлашди. Бу ҳақида Ҳаворийларга мактубининг 11 боби 26 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин. 62-68 йилларда Римда масиҳийларга қарши қақшатқич қирғинлар бўлиб ўтади. Бу қирғинларга сабаб Рим шаҳрида юз берган ёнғин сабаб бўлган эди. Рим аёнлари бу ёнғиннинг сабабчилари айнан масиҳийлар, деб деб эълон қилишди.

Император Нерон энг оғир ва даҳшатли жазоларни масиҳийларга нисбатан қўллай бошлайди.У ўзининг амалидан фойдаланиб масиҳийларни хочга михлаттирди, катта-катта томошолар уюштириб, оч ёввойи ҳайвонларга егизди. Шаҳар кўчаларида сайиллар уюштириб, масиҳийларни устинларга боғлаб тириклайин ёқиб юборишди. Император Нерон масиҳийларга нисбатан қувғин олиб борган биринчи ҳукмдор бўлади. 67- йилга келиб бу қирғинларда ҳаворий Бутрус ва Павлус Масиҳ учун азоб чекиб қурбон бўлди.

Павлуснинг Римда калласи олинади. Азиз радио тингловчи биродарлар, бизга маълумки, ҳаворийларнинг деярли барчаси азобли ўлимлар билан оламдан ўтдилар. Ҳаворий Бутрус Римда хочга тескари михланади. Сабаби, “мен Раббимдек хочга михланишга нолойиқман”, деб айтади. Шунинг учун уни хочга тескари қилиб михлашади. Идрис эса Қора денгиз атрофида хочга михланади ва 3кун мобойнида хочда Хушхабар айтиб ўлади. Барталамей эса Шарқда Хиндистон томонларида ўлган. Алфей ўғли Ёқуб Форсда хочга михланган. Забадий ўғли Ёқуб биринчи шахид дейилади. Уни қилич билан чопиб ўлдиришади.

Бошқа ҳаворийларнинг ўлимлари ҳам шунга ўхшаш даҳшатли эди. Лекин уларнинг борар жойи ва жаннатда бўлиши аниқ эди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам охирига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top