3:37

Ёнги Чонинг хизмати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз мухлисларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Азиз биродарлар, ўтган мавзуларимизнинг бирида Жанубий Кореяга қандай қилиб Хушхабар етиб борганлиги ҳақида суҳбатлашган эдик. Ваъда қилганимиздек, ушбу мавзумизнинг давомини бугун давом эттирмоқчимиз. Марҳамат, тингланг. Чо ўзининг соғлиги ҳақида кўпам ўйламас эди. Унинг ягона мақсади — қўпроқ ватандошларига ягона нажот йўлини кўрсатиш эди.

Шу йиллар мобайнида жамоатга келувчиларнинг кети узилмас, Чо эса жисмонан заифлигига қарамасдан, чўпонлик хизматини давом эттирарди. 1964 йили жамоат йиғилишларининг бирида Чо хушини йўқотиб ерга йиқилади ва хизматини давом эттира олмаслигидан афсусда қолади. Чунки жамоат масалаларини ечиш, йиғилишларни ўтказиш ва барча муаммолар унинг зиммасида эди. Чонинг соғайиши пайтида Худо унга Чиқиш китобининг18 боби 13 оятидан 26 оятигача бўлган жойларидан маслаҳат беради. Чо бу оятлардан жамоатни гуруҳларга бўлиб, бу гуруҳларни тажрибали хизматчилар бошқариши ҳақидаги хулосага келади.

Бу хулоса оқибатида жамоатда жуда катта ўсиш кузатилган. Жамоатдаги бундай катта ўсишга қарамасдан, хизматчи бўлиш ҳар бир аъзо учун шараф, чунки унга эришиш керак эди. Хизматчилар аввал уч ойлик, кейин бир йиллик синовга қўйилган, синовдан ўтганларгина хизматга қўйилган. 1972 йилдан бошлаб Чо биринчи хизматчиларини чет давлатларга жўната бошлади. Кейинги ўн йилликда эса юздан ортиқ хизматчиларини Осиё, Европа, Шимолий ва Жанубий Америкадаги янги имонга келганларни ўқитувчи Инжил мактабларига муаллим сифатида юборган. 1982 йилда Чо Корея бўйлаб ўз хизматчиларини жамоатлар бошлаш учун юборди.

Шу йили юзта уй гуруҳлар бошланди, кейинчалик беш минг, уч минг хизматчиларини тайёрлаб янги жамоатлар бошлаш учун юборди. Бу Чонинг бутун дунёга Хушхабар етказиш режасига қўйилган биринчи қадами эди холос. Чонинг мақсади — ҳар ўн йилликда бу кўрсаткични ошириб бориб, бутун дунёни Хушхабар билан таьминлаш. Палаткада бошланган жамоат 90 йилларга келиб, икки юз етмиш минг кишига етган жамоатни уч юзта чўпонлар гуруҳи бошқаради. Жамоат йиғилишларини ўтказиш учун Сеул шаҳрида катта бино қурилган бўлиб, бу бино ўттиз минг кишини ўз ичига олади. Ҳар якшанба ушбу бинода етти марта жамоат йиғилиши бўлиб ўтади.

Азиз биродарлар, бизнинг ҳам Ватанимизда шундай ажойиб уйғонишлар бўлиши учун тинимсиз ибодатда бўлайлик. Ёдингизда бўлса, бундан бир неча йиллар аввал Чо бизнинг юртимизга ташриф буюрган эди. Убир неча соатлик воизлигидан сўнг кўплаб инсонларнинг шифо топиши учун ибодат қилди. Бундан ташқари бизнинг Ватанимизда ҳам Худованднинг ажойиб ишлари ва Хушхабари кейнг ёйилиши учун ибодат қилган эди. Худованд эса ушбу ибодатларга биз орқали жавоб беришни истайди. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top