Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз болажонлар, биласизми, дунёда энг ажойиб содир бўлган вақеа нима? Бу воқеа биз инсонларнинг гуноҳларимиз кечирилиши учун Худованднинг амалга оширган ишидир. Азиз радио тингловчи болажонлар, агар ёдингизда бўлса, Одам Ато билан Момо Ҳаво гуноҳ қилганларидан сўнг, Худо уларга Нажоткор юборишга ваъда қилди.
Бугунги кунда биз ўша Нажоткор Худонинг ягона Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ эканлигини яхши биламиз. Раббимиз Исо Масиҳ ҳам оддий чақалоқ бўлиб дунёга келди. У ўсиб катта бўлганидан сўнг, биз инсонларнинг барча гуноҳларини Ўзига қабул қилиб олди ва хочга михланди. Исо Масиҳ Раббимиз хочда азоб чекиб ўлди. Чунки Худованд Унинг елкасига бутун дунёдаги инсонларнинг гуноҳларини юклаб қўйган эди. Азиз биродарлар, Муқаддас китобда шундай деб ёзиб қўйилган: “Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди”. Иккинчи Коринфияликларга мактубининг 5 боби 21 ояти.
Азизлар, албатта Раббимиз Исо Масиҳ ўлимга лойиқ эмас эди.Чунки Унинг Ўзи ҳеч қачон гуноҳ қилмаган. У дарҳақиқат мукаммал эди. Лекин У хочда биз гуноҳкор инсонларнинг ўрнимизни эгаллади. Аслида барча инсонлар ўзларининг гуноҳкорлигича ўлиб кетишлари керак эди. Худованд бизларни севгани учун ҳар бирмизни ўлимдан асраб қолди. Яъни Раббимиз Исо Масиҳни бизнинг ўрнимизга ўлимга юборди. Азизлар, яхшиямки Исо Масиҳ Ўзининг муқаддас қонини тўкишга рози бўлди. Бўлмаса инсоният ҳеч қачон Худодан кечирим ололмас эди.
Исо Масиҳ Раббимиз ўлди ва қабрга кўмилди. Лекин орадан уч кун ўтиб У яна қайта тирилди. У биринчи бўлиб ўликлардан қайта тирилди. Шундан сўнг Исо Масиҳ яна осмонга кўтарилди. Ҳозир У Ўзининг Отаси Худованднинг олдида яшамоқда, У абадий барҳаётдир. Азизлар, мавзумиз бошида айтиб ўтганимиздек, Худованд Ўзининг нажоткор юбориш ҳақидаги ваъдасини тўлиқ бажарди. У Ўзининг Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни ер юзига юбориб, барча инсонларнинг гуноҳлари учун қиммат тўлов тўлади. У Ўзининг севикли Ўғлини бутун дунёнинг Нажоткори бўлиши учун ер юзига юборган эди.
Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агарда сиз ҳали ҳам Худованддан кечирим олмаган бўлсангиз, бугуннинг ўзидаёқ, ҳозироқ барча гуноҳларингиз учун Ундан кечирим сўранг. У албатта ҳар бир кечирим сўровчининг ибодатларни эшитишга тайёрдир. Раббимиз Исо Масиҳ яна ер юзига қайтиб келади. Лекин У келган пайитда Ўзига ишонганларни жаннатга олиб кетиш учун келади. Наҳотки сен жаннатга боришни истамайсан? Шунинг билан азиз тингловчи, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Албатта ушбу манзилимизга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Хайр саломат бўлинг.