3:31

Болаларнинг ўсишига ёрдам 295

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Ҳурматли ота-оналар, сир эмас, ҳозирги замонда кўпчилик одамлар турли хил фолбинларга, иримчилар, турли хил сеҳр-жодуларга ишонадилар. Айниқса охирги пайтда шундай гаплар тез-тез қулоғимизга чалиниб турибди: “Унга кўз теккан ёки унга кинна кирган” — деган гаплар. Агарда имонли биродарлар ҳам оилаларида шунга ўҳшаш гапларни тез-тез гапириб турадиган бўлса, албатта, буни эшитган болалар ҳам шунга мослашиб ўсиб борадилар.

Аслида юқорида айтган гапларимизга ишонадиганларни шайтонга хизмат қилувчилар, деб айтишимиз мумкин. Худовандга ишонмайдиганларнинг барчаси турли хил омиллардан ўзларига худолар ясайдилар. Масалан, кимдир ерга сажда қилса, яна кимдир қуёшга сажда қилади. Бундай сажда қилишларнинг бари ёлғондир. Чунки бутун оламга ягона Худо, тирик Худо ҳукумронлик қила олади. Азиз биродарлар, ҳозир қўлимизга турли хил газета ва журналларни олиб қарайдиган бўлсак, албатта у жойдан “оилангизга бахт келиши учун” ёрдам бераман ёки турли хил “лаънатлардан” холос этаман: яна шунга ўхшаш бошқа эълонларга кўзимиз тушади.

Ҳурматли ота-оналар, албатта болаларимизга бундай эълонларни ўқишига йўл қўймаслигимиз керак. Нафақат болаларимизга, қолаверса ўзимиз ҳам ўқимаслигимиз керак. Ахир ўйлаб кўринг, Худодан бошқа ким бундай ишларни амалга ошира олиши мумкин? Шу эълонни бераётган киши ҳам худди сиз билан биз каби оддий инсон. Фақатгина унинг фарқи шунда-ки, у инсон Худованднинг ғазабидан қўрқмайди. Азиз биродарлар, имонли киши учун ҳатто ушбу газеталарда берилаётган турли хил гороскопларни ўқиш ва унга амал қилиш ҳам гуноҳдир. Энг тўғри йўл — Худованд кўрсатган амрларга амал қилиш ва ўз фарзандларимизга ҳам шуни ёшлигидан ўргатиб бориш.

Шуни доимо аниқ билишимиз керак-ки, ўша фолбинлар ва бошқаларнинг ҳаёлида фақатгина бир нарса, яъни одамларни алдаб уларнинг пулини ўзлаштириш. Тўғриси, улар учун бошқаларнинг ҳаётида нималар содир бўляпти, умуман қизиқ эмас. Улар пул топиш илинжида шундай йўл тутадилар. Шайтон эса бундай ёлғонлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. Ҳатто имонли болалар ва ота-оналар орасида ҳам учраб тургани ёлғон эмас. Ҳозирги кунда ўзлари билмаган ҳолда интернет орқали турли фолбинлик, сеҳргарлик, Худога бўйсунмасликни тарғиб қилувчи турли-хил ўйинларда иштирок этишмоқда. Бундай ўзбошимчаликнинг охири, албатта, яхшиликка олиб келмайди.

Азиз биродарлар, болаларимизни ва ўзимизни шайтоннинг турли хил найрангларидан асрайлик. Ҳурматли ота-оналар, ўз фарзандларимизга ёшлигидан фақат Худовандга умид қилишга ўргатайлик. Шунинг билан азиз ота- оналар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Албатта сайтимизга марҳамат қилинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг, азиз радио тингловчи биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top