3:43

Болаларнинг ўсишига ёрдам 293

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, кўпчилигимиз “қандай қилиб Худованддан кечирим олишим мумкин” деб ўйлаётган бўлсангиз ажаб эмас. Барчамиз яхши биламизки, Раббимиз Исо Масиҳ барча инсонларнинг гуноҳи учун бир марта ўлди ва уч кундан сўнг қайта тирилди. Азиз биродарлар, Муқаддас китобда шундай ёзилган: “Мен Йўл, Ҳақиқат ва Ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига бора олмайди”. Юҳанно китоби 14 боб 6 ояти.

Мана шу оятнинг ўзидан ҳам маълум бўлиб турибдики, Худованднинг жаннатига олиб борадиган ягона йўл бу Раббимиз Исо Масиҳ орқалидир. Албатта, Исо Масиҳ ҳар бир инсоннинг Нажоткори бўлишни истайди. Ҳеч ким ўз гуноҳларидан ўз кучи билан қутила олмайди. Ҳеч ким ўзининг яхши хулқ-атвори ёки намунали юриш-туриши ёки бўлмаса камбағалларга берадиган эҳсонлари орқали ҳам қутила олмайди. Баъзида инсонлар Худога ўзларича ёқишга ҳаракат қилади. Кимдир ибодатхонага яна кимдир бошқа жойларга бориши мумкин.

Лекин инсон Худованддан шахсан кечирим сўрамас экан, барчаси фойдасиз. Бундай ҳаракатлар инсонни ўз гуноҳларидан фориғ қила олмайди. Қутилишнинг ягона йўли юқорида айтганимиздек, Исо Масиҳ орқалидир. Азизлар, Муқаддас китобда айтилган-ки: “ Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин… ва нажот топасан” Ҳаворийларга мактубининг 16 боби 31 ояти. Азизлар, ишониш бу тўлиқ Раббимиз Исо Масиҳга ўзини топшириш деганидир. Кимки Худовандга ўзини тўлиқ топширар экан, Худованд шу инсоннин ҳаётини бошқаради. Ҳар бир инсоннинг гуноҳлари учун Худованд қабул қилишга рози бўлган ягона тўлов Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги азобли ўлимидир.

Худо айтадики: “Кимда-ким Раббимиз Исо Масиҳни ўз Нажоткорим деб қабул қилса кечирилади”, деб. Кимда-ким Исо Масиҳга ишонган бўлса, ўлгандан кейин ҳам абадий яшайди ва ҳеч қачон Худодан ажралмайди. Исо Масиҳга ишонганлар асло дўзахга бормаслиги ва Худованднинг ёнида бўлишига Худованд ваъда беради. Худованд доимо Ўз ваъдасига содиқдир. Исо Масиҳга ишонгандан сўнг, доимо Унинг Муқаддас китобини ўқиб руҳан ўсишга ҳаракат қилиш керак. У Ўзининг Каломи орқали барчамизга тўғри йўл кўрсатади. Муқаддас Руҳи орқали У бизнинг нотўғри ишларимизни кўрсатади.

Албатта, ўзинг билган ибодатхонага бориш ва у жойдаги биродар дўстларинг билан танишиб бирга бўлиш сенга куч-қувват бағишлайди. Энг муҳими, энди сен шайтоннинг ёлғонларига ишонма, у сени йўлдан уриб яна аввалги эски ҳаётингга қайтаришни истайди. Шайтон ўзининг хужумини сенга турли инсонлар ва васвасалар орқали кўрсатиши мумкин. Шундай пайтларда Худовандга ибодат қилиб сенга тўғри йўл кўрсатишини сўра. Худованд албатта муҳтожларни ибодатини эшитади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамизни манзили: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр соғ-саломат бўлинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top