3:39

Уй гуруҳлари 138

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Азизлар, сиз билан шундай эфир орқали бўлса-да дийдор учраша олганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Азиз биродарлар, бугунги мавзумиз кичик уй гуруҳлари ҳақида экан, келинг, Раббимиз

Исо Масиҳ ва унинг кичик гуруҳи ҳақида суҳбатлашсак. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ кичик гуруҳни танлаганлиги бекорга эмас: “Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди. Сўнгра Исо ҳаворийларига деди: Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим.

Мен сизларни ваъз айтишга юбораман. Сизлар жинларни қувиб чиқариш салоҳиятига эга бўласизлар” — деб ёзилган Марк Хушхабар китобининг 3 боби 14 ва 15 оятларида. Азизлар, айнан шу оятлар ўн иккита шогирдни танлашга иккита муҳим сабаб кўрсатади. Биринчидан, Исо шу инсонларни, У қилаётган ишини ва сўзларини тинглашлари учун, У билан бўлишини хоҳлаган эди. Исо, шу инсонлар Уни ҳаракатларини кўришганда ўзгаришларини билар эди. Иккинчи сабаб, Исо ўз шогирдларини амалиёт қилгани жўнатар эди. Кичик гуруҳлардаги мардлик гуруҳнинг бир қисми бўлганидан келади, ҳамма гуруҳдан эмас.

Гувоҳлик бериш жасорати мақсади бир хил бўлган гуруҳдан келади, ўзларини тажрибалари билан бўлишганда, ўз тажрибаларни ифодалашда ҳаракатчанг бўлиш, ва бир-бирига ҳаракат қилишга далда беради. Раббимиз Исо Масиҳ шу инсонлар жамиятда ўтириш кераклигини билган эди ва шу ерда улар кўрган, эшитган ва қилган нарсалари ҳақида суҳбатлашишар эди ва жипслаша олишар эди. Улар ташқарига кетганида, бир хил бағишланган инсонлар билан муносабатда бўлишда ҳавфсиз жойга муҳтож эди. Шу инсонлар Исо билан бирга ердаги хизмати даврида бўлганлар, аммо улар бир-бирлари билан ҳам биргаликда бўлганлар.

Муносабатларнинг чизиғи нафақат Бутрусдан Исога ва Исодан Бутрусга бўлган, аммо кенгроқ, Бутрусдан Юҳаннога ва Юҳаннодан Бутрусга ва уларнинг ҳар биридан бошқа шогирдларга, бўлган. Шу ўн иккита инсондан иборат гуруҳ чуқур ўз руҳий ҳолати ҳақида ўйлаш учун муҳит яратди. Муқаддас Битиклар кўпинча шогирдларни Исонинг ҳаракатларини ва таълимотини тушунишга ҳаракат қилаётганларини кўрсатади. Азизлар, ёдингизда бўлса бир куни шогирдлар Галилея денгизидан ўтаётганда, ўзлари билан қайиққа овқат олиб келишни эсдан чиқаришди. Исо уларнинг унутувчанликларини ўқитиш учун ишлатади.

Раббимиз Исо уларни огоҳлантирди: “Эҳтиёт бўлинглар, фарзийлар билан Ҳироднинг хамиртурушидан сақланинглар” — деб айтади Раббимиз Исо Масиҳ. Шогирдлар, Исо нимани назарда тутганлигини тушунишмади ва улар ҳар ҳил фикр юритишди. Чунки уларнинг хулосаси ўз маъносини йўқотди. У уларнинг эътиборини умумий маданиятнинг ва айниқса уларнинг устидан фарзийларнинг нотўғри таълимотига қаратади. Бу мисолда, гуруҳнинг биргаликда фикрлашида ва суҳбатлашишида Ўқитувчи Устанининг таъсири янги тушунча олиб киради. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top