3:43

Худонинг сўзи 223

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, айтайлик Эркин деган биродаримиз жамоатни бошқарарди. Бошида у ишидан жуда баҳраманд бўлар эди. Аммо ишларнинг талаблари ошгани уни кўнглини тушурар эди. Унинг турмушига таъсир қилар эди. Фарзандлари учун унда вақти жуда кам бўларди. Худо билан бўлган шахсий вақти худди қуриб қолгандек эди, ва у бир неча кунлар ичида ибодатсиз ёки Калом ўқишсиз юрар эди, фақатгина ваъз тайёрлашларда Каломни очиб ўқишга ёки ибодат қилишга ҳаракат қиларди. Кўпинча у ўзини худди ҳамма нарсани у қилиши керакдек ҳис қилганди. У чўпон бўлиш энди марҳамат эмас, аксинча оғир юк, энди у хоҳлаган иш эмас, аммо у қочиб кетишни хоҳлаган иш деган тушунчага келди. Нима учун у ҳар доим шунчалик бандлигини у ҳеч тушуна олмасди, ва бу нарса уни ўлдирётганлигини у биларди. Xудди жамоатдаги аъзолар ўзларининг муаммоларини ҳеч эплайолмаётгандек туюларди. Аслида жамоат ўсгани сари тортишувлар яққол кўринар эди. Одамлар бир-бири билан чиқишолмасдилар. Эркин бу муаммо ҳақида хавотир олар эди. У қандай қилиб жамоатдаги таълим дастури, шогирд орттириш ёки хушхабар айтиш бўйича ишлайдиган инсонларни, бир нечта кўнгиллиларни топишга қийналар эди. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, биродаримиз Эркиннинг муаммоси нимада эканлигини сиз ҳам англаб етган бўлсангиз керак. Кўпинча жамоат бошлиқлари билан гаплашганимизда, айнан шундай бўлмасада, лекин шунга ўхшаш муаммоларнинг гувоҳи бўламиз.

Биринчидан, сиз қайсидир жамоатда чўпон бўлиб хизмат қилишни бошлаган экансиз. Демак, шу жойга сизни Худованд қўйганига амин бўлишингиз керак. Иккинчидан эса, ўзингизни ушбу хизматингизна севиб ва шу билан бирга қўл остингиздаги жамоат аъзоларини севиб, шукуроналик билан ушбу хизматни бажаришга ҳаракат қилиш керак. Худованд ҳар бир биродарга ўзига яраша хизмат берган. Демак, ушбу хизматни Худо учун қилаётганимизни англаб хурсандчилик ила бажаришга одатланишимиз лозим. Булардан ташқари ҳар бир чўпон ёки хизматчи ўзининг вақтини тўғри тақсимлай билиши керак. Ўйлайманки, ҳар бир инсонда кундалик, кейин ҳафталик, ундан кейин бир ойлик, ярим йиллик ва охири бир йиллик иш режаси бўлиши лозим.

Азизлар, энг муҳими, ушбу режага қатъий амал қилишга ўрганишимиз керак. Мен шахсан доимо шундай йўл тутишга ҳаракат қиламан. Агарда олдиндан режалаштирилган ишларим бўлса ва кимдир бундан хабарсиз айнан шу пайтга бошқа учрашув ёки нимадир таклиф қилса, албатта, ушбу биродаримизга вазиятимни тушунтиришга ва бошқа пайтда унинг режаларига амал қилишим мумкинлигини яхшилик ила тушунтираман. Аввал ўз ишларимни битириб, кейин бошқаларга вақт ажратишга ҳаракат қиламан. Албатта, шошилинч вазиятлар бундан мустасно бўлиши мумкин. Азизлар, бизнинг Худованд тартибни яхши кўради. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top