3:32

Худонинг сўзи 258

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз, сиз азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, воқелик ва ҳақиқатни қандай била олиш мумкинлиги ҳақида уч хил қараш мавжуд. Биринчи қарашга биноан, биз Худодан тўлиқ мустақил ҳолда билишимиз мумкин. Унга кўра биз билимга эга бўлиш жараёнида тўлиқ ҳокимиятга эгамиз.

Бу ҳолда Худо мавжуд эмас ёки У мавжуд бўлганда ҳам, Унинг ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ. Шундай экан, Худони билиш имконсиз, биз фақат инсонлар Худо ҳақида нималарга ишонишларини билишимиз мумкин. Биз билимни фақат ўз ҳиссиётларимиз ва ақлимиз орқали олишимиз, ҳақиқат нималигини эса ўзимиз ҳал қилишимиз керак. Иккинчи қарашга кўра, биз Худодан фақатгина қисман мустақил ҳолда билишимиз мумкин. Ҳақиқатнинг шундай соҳаси борки, буни билиб олишга инсон қобилияти ожизлик қилади, уни фақат ваҳий орқали билиш мумкин.

Ваҳий орқали келадиган билим эса инсоннинг ўзи орттирган билимга қўшилади, бу эса тўлиқ манзарани тушуниб олишга ёрдам беради. Учинчи, яъни, Муқаддас Китобга асосланган қарашга биноан, Худо ҳамма нарсани яратган, шу туфайли У ҳамма нарсани билади. Шу билан бирга, Худо инсонни Ўз суратида яратган, шу сабабли Уни яратган мавжудотлари орқали билишимиз мумкин. Барча далиллар, шу жумлада ўзимиз ҳақимиздаги далиллар ҳам Худо ҳақидадир, чунки У барча далилларнинг Яратувчиси бўлиб, уларга Ўзи маъно бахш этади. Гуноҳ туфайли инсон тўғри йўлдан адашди.

Энди, гуноҳкор инсон коинот Худоники эканлигини ва бутун инсоният ҳам Унга тегишли эканини қабул қилишни истамайди. Дунёни тушунишда ҳам инсон Худонинг талқинидан воз кечиб, уни ўзининг ёлғон талқини билан алмаштирган. Худо ҳақли равишда, бизни ўз нодонлигимизда қолдирди, биз эса Худо ҳақидаги ҳам юрагимизда, ҳам атрофимизда мавжуд бўлган ҳақиқатни англай олмайдиган бўлиб қолдик. Аммо Ўзининг эзгулиги туфайли, нажот режасига кўра ва Ўз Каломи орқали Худо бизларга махсус ваҳийсини тақдим этди.

Шу билан бирга, У исёнкор иродимизни енга олишимиз учун Муқаддас Руҳни ҳам юборади ва шунда биз бу ваҳийнинг ҳақиқатлигини тушуна оламиз. Мана шу йўл орқалигина биз ҳақиқатдан билиш қобилиятига эга бўламиз. Кўпчилик, дунёни тушуниш учун уни ўз сезгиларимиз ёрдамида текшириб кўришимиз керак, деб ўйлашади. Сўнг эса сезгиларимиз бизга берган маълумотларни бирлаштириб, ақл-идрокимиз билан уни маъноли бир тузилишга киритамиз, дейишади. Ёки, кўпчилигимиз учун бўлгани каби, улар ҳар кунлик ҳаёт тажрибаларидир. Азизлар, нима бўлганда ҳам Худовандни ўрганишга У билан яқинроқ бўлишга ҳаракат қилайлик. Биз Худовандга қанчалик яқинлашсак, У бизга Ўзини шунчалик очиб беради. Азизлар, шу ерда мавзумизни якунлаб, сизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top