3:38

Худонинг сўзи 229

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи дўстларимиз билан яна радиомиз орқали бўлса-да соғ-омон учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Марҳамат, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, Юсуф суйилиш учун кетаётган қўйдек ўз ҳукмдорларига бўйсуниб индамай борар эди. У ўзича нималарнидир ҳаёл қилиб ўйлаб борар эди. Исмоилийлар Юсуфнинг ҳаёл суришига асло ҳалақит беришмасди, йўл эса узоқ эди. Йигитни имонсизлар ўраб олган эди ва у уларнинг орасида тўфонгача бўлган дунёдаги Нуҳ сингари ёки Садўмдаги Лут каби ўз Худованди билан яккаю ёлғиз эди.

Юсуф: “Худованд уларга ёрдам берган, менга ҳам ёрдам беради”, деб ўйларди. Уйда у Худованд ҳақида ўйлашга ва Унга ибодат қилишга одатланган эди. Бироқ ўша пайтда у яхши яшарди ва баъзан, бирон нимага берилиб кетганда, ибодат қилишни унутиб қўярди. Энди эса у Худовандидан бўлак ҳамма нарсасини йўқотди. Юсуф Иброҳимга ўхшаб фақат Худовандга суянишга ва отаси унга гапириб берган Ханўх каби яшашга қарор қилди. Ханўх Худованд томонидан олиниб, ер юзидан ғойиб бўлмагунча, юрагида Худованд билан яшаган. Юсуф бу имонсиз дунёда Нуҳ ҳамда Лут каби Худовандга содиқ қолишга аҳд қилди.

Эҳтимол, Худованд шундай қиладики, отаси унинг қаерда эканлигини билиб қолади ва уни сотиб олади. Бу умид қуёш нури каби йигитнинг ғамгин ўйларини ёритиб юборди. Шундай қилиб Юсуф Мисрга келиб қолди. Қуллар бозорида уни фиръавннинг саройи маъмури ва соқчилар бошлиғи Пўтифар кўриб қолди. Пўтифарга уй учун айни хизматкор керак эди ва у чиройли йигитни сотиб олди.

Шу орада Рубен укаларининг олдига қайтаётган эди. Йўлда келаётганда, эҳтимол, у қандай қилиб укаларига билдирмасдан Юсуфни озод қилишни ва отасига қайтаришни ўйлаб келгандир. Қудуқ ичида Юсуф йўқлигини кўрганда эса, у даҳшатга тушди.

Умидсизликка тушиб қолганидан устидаги кийимини йиртиб ташлади, сўнг укаларининг ёнига келиб: “Юсуф йўқ, энди мен нима қиламан?” — деб бақириб юборди. Рубеннинг ўз гуноҳини ювишга ва отаси билан ярашишга бўлган ягона умиди йўқолди.“Отам мен укамнинг ўлимига алоқадор эмаслигимга ҳеч қачон ишонмайди, — деб қаттиқ хафа бўларди Рубен. — Бунинг учун у мени ҳеч қачон кечирмайди. Эҳ, қаерга бош олиб кетсам экан?! Юсуфсиз мен отамнинг кўзларига қарай олмайман”. “Қўрқма, — деб укалари уни тинчлантиришарди. — У тирик!”

Шундан сўнг унга ҳамма бўлиб ўтган воқеани айтиб беришди. Азиз радио тингловчи, ака- ука, опа-сингил ва қариндошчилик ўртасидаги ўзаро яқинлик қанчалик муҳимлигини шу ердан кўришимиз мумкин.

Албатта, Юсуфнинг ва уни ака-укалари ўз бошларидан кечирганлари бизлар учун катта дарс бўлиши ва айнан шундай бўлмасада шунга ўхшаш вақеаларни тинчлик йўли билан ҳал этишимизни Худованд жуда истайди. Азизлар, шунинг билан мавзумиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top