3:49

Худонинг Каломи

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиздек азиз тингловчиларимиз борлиги учун Худовандга шукроналар айтамиз. Азизлар, тингланг — эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, Муқаддас Китобни ўрганиш нимадан бошланади? Бу ҳақида сизларга ўзимизга маълум бўлган айрим маслаҳатларни айтиб ўтмоқчи эдим. Сулаймон пайғамбар ўз сўзларида бизни Муқаддас Китобдаги “яширинган бойликни” топишга чақирган. Сизларга бу бойликни кўриш қанчалик осон ёки қийин эканлиги ҳақида Ҳикматлар китобининг 2 боби 1 оятидан 5 оятигача бўлган жойларда ёзилган.

Эҳтимол сизда ҳам худди бошқа имонли биродарларга ўхшаб Муқаддас Китобни чуқур ўрганиш хоҳиши катта, аммо сиз буни қандай қилишни билмайсиз. Бугун азизлар, айнан шу ҳақида сизга қисқача маълумот бериб ўтмоқчи эдик. Биз ибодат орқали керакли бўлган билимларни Худодан сўраб илтижо қиламиз. Шу ўринда бир муҳим саволни сиз азизлардан сўрамоқчи эдим. Сиз қандай мақсадда Инжилни ўқийсиз? Ўзингизнинг дафтарингизга иккита гап билан ёзинг. Албатта ҳар бир Каломни ўқувчи биродарда олий мақсад бор. Муқаддас Китобни нима учун ўрганамиз? Чунки Худо Ибронийларга мактубининг 1 боби 1 ва 2 оятларида ўз сўзини бизга гапирган ва бу Худонинг Каломи 2 Тимутийга мактубининг 3 боби 16 оятида ажойиб қилиб келтириб ўтилади.

Бу орқали Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлсин. Шунинг учун Муқаддас Китобни ўрганиш иккита мақсадга йўналтирилган: биринчиси Муқаддас Китобда нима ёзилган ва нима учун ёзилганини тушуниш. Иккинчиси эса, биз тушунган нарсаларни кундалик ҳаётимизда амал қилишни ўрганиш. Муқаддас Китоб – бу бизнинг ҳаётимизнинг бошқарувчиси. Худо Каломи Худо томонидан бизга берилган абадий ва ўзгармас ҳақиқат ўлчовларига эгадир. Муқаддас Китоб – бошқа ҳамма нарсалар учун ўлчов бўлиб ҳисобланувчи мавжуд ҳақиқатдир. У бизга нима ҳақиқат ва нима ёлғон эканини очиб беради.

Бизнинг фикрларимиз бу дунёнинг таъсири остида бузилган. Биз тўғри фикрлай олмаймиз. Худонинг Каломи орқалигина биз тўғри фикрлашимиз мумкин. Нима учун? Агар биз дунёга қараб яшайдиган бўлсак, дунё ҳар қандай инсонни ҳам ўз домига тортиб кетади. Муқаддас Китоб бизга ҳаётдаги умумий йўлланмаларни ва худди шунингдек кундалик ҳаётда қандай яшаш кераклиги тўғрисидаги аниқ кўрсатмаларни ҳам беради. Римликларга мактубининг 15 боби 4 оятида айтилишича, Худо Каломи ўргатадиган нарсалар, бизга ҳаётий қийинчиликларни енгишга ва умидни йўқотмасликка ёрдам беради. Мана шунинг учун азизлар, Худованднинг Каломини ўрганиш жуда муҳим.

Каломни ҳар куни ўқиб, яна ўз билганидек яшаш бор, бундан ташқари Каломни ҳар куни ўқиб, уни юракка жо қилиб амал қилиб яшаш бор. Ўйлайманки, иккинчисидан кўпроқ наф бўлади. Азизлар, бундан ташқари Муқаддас Каломдан барча саволларимизга жавоб ҳам топа оламиз. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com Азизлар, ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top