3:51

Худо қаерда?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Сиз азиз дўстларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиз учун Худовандга миннатдорчилик билдираман. Азизлар, тингланг — эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз дўстим, ҳеч ўзингизга савол бериб кўрганмисиз? Аслида Худованд борми? Агар бўлса У қаерда? Шамолни ким кўра олади? Албатта, бу саволларга жавоб топиш осон эмас. Шамолни ҳам кўриш бу биз инсонларнинг қўлимиздан келмайди. Бироқ шамолни кўрмай туриб ҳам унинг борлигини сезамиз. Биз уни сочларимизда сезамиз ва унинг эсишидан ўт-ўланларнинг, дарахтларнинг эгилаётганлигини кўрамиз.

Бироқ шамолнинг ўзини ҳеч ким кўрмаган. Шунга ўхшаб, Худони ҳам кўра олмаймиз. Бироқ Унинг ҳақиқатан ҳам борлигини биламиз. Биз Худони Унинг амалга ошираётган ишларидан билиб оламиз. Азиз дўстим, сен Худонинг борлигини тасдиқловчи бир нечта бажараётган ишларини айтиб бероласанми? Мисол тариқасида юлдузлар, қуёш ва ойни олайлик. Сен, улар ўз-ўзидан осмонга жойлашиб олган, деб ўйлайсанми? Ахир кимдир уларни ўша ерга жойлаштириши керак бўлган-ку. Уйни кўриб, сен уни ердан ўсиб чиққан, деб айтмайсан албатта. Уни кимдир қурганлигини биласан.

Осмондаги сон-саноқсиз юлдузларни кўрганимизда уларнинг ҳам тасодифан пайдо бўлиб қолмаганлигини яхши биламиз. Кимдир уларни ўша ерга жойлаштирган. Ана шу Кимдир аслида Худодир. Биласанми, нима учун биз Худони кўролмаймиз? Худо шундай ажойиб ва яхшики, биз Уни кўрсак, шу заҳоти ўлиб қолган бўлардик. Аммо пайти келиб, Худо агар Унга итоат қилиб яшаган бўлсак, бизни Ўз ҳузурига, Самога олиб кетади. Ўшанда биз Уни бутун шон-шуҳратида кўрамиз. Ҳозир Худони кўра олмасак ҳам, Унга ишонишимиз ва Уни севишимиз мумкин. Муқаддас Китоб бизга Худо Ўзининг биз инсонларга бўлган севгиси ва ғамҳўрлиги ҳақида гапиради. Худони севиш учун Уни кўриш шарт эмас.

Кунларнинг бирида бир она қизига Худони севишинг керак, деб айтибди. Қизча эса: “Ойи, мен қандай қилиб Худони кўрмай туриб, севишим мумкин?” — дебди. Бир неча кундан сўнг почтачи қизчанинг холаси юборган совғани келтириб берибди. Қизча холасини бирор марта ҳам кўрмаган экан. У эҳтиётлик билан пакетни очибди ва чиройли суратли китобчани кўрибди. Уни узоқ вақт завқланиб томоша қилибди-да, кейин онасининг олдига югурибди. “Ойи, қандай ажойиб китобча! Холам жудаям меҳрибонлар!” – “Ахир сен уни бир марта ҳам кўрмагансан-ку!” – “Тўғри, деб жавоб қилди қизалоқ, лекин мен уларни жуда меҳрибон, деб ўйлайман. Ахир улар менга шундай яхши китобчани совға қилдилар!”

Шунга ўхшаб, биз ҳам Худони ҳеч қачон кўрмай туриб севишимиз мумкин. У бизга жуда кўп ажойиб нарсаларни инъом қилган: яшашимиз учун бошпана, ота-она ва бошқа кўп нарсалар. Шунинг учун ҳам биз Худони ҳозирча кўра олмаслигимизга қарамай, севишимиз ва Ундан миннатдор бўлишимиз керак. Азиз дўстим, сен ҳам Худони кўрмасангда, Унинг қанчалик меҳрибон ва сени севишига ишонишинг мумкин. Шунинг билан азиз дўстим, бугунги эшиттиришимиз ҳам охирлаб қолди. Мен ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини яна бир бор айтиб ўтсам: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top