3:03

Юксалиш Xудодан келади

MP3

Ҳеч ким шарқдан ёки ғарбдан ёхуд саҳродан инсонни юксалтира олмайди. Ҳукм қиладиган Худодир, Бировни У йиқитар, бошқасини юксалтирар. (Забур 74:7-8) Салом азизлар. Катта лавозимда ишлайдиган, жуда бадавлат ёки машхур кишилар олдида ўзини бошқача тутадиган кишиларни кўрганмисан? Одамларга бўлган муамоламиз хам синовдан ўтади деб ишонаман. Шундай пайтлар келадики Xудо сени унча мухим бўлмаган, кўримсиз кишилар билан йўлиқтиради. Улар сен учун хеч нарса қила олмаслиги, фойдаси тегмайдиган бўлиб кўринсада, улар сенинг тақдирингга илохий равишда боғликлиги бўлиши мумкин.

Юксалишинг ва кенгайишинг калити уларда бўлиши мумкин. Уларнинг сенга фойдаси тегмасада, улар сен учун хеч нарса қила олмасада уларни хурмат қилиб иззатини жойига қўя оласанми?

Атрофингда сен билан ўйин-кулги қилиб юрган ёки мехрини қозонмоқчи бўлиб юрган кишилар сен учун эшикларни очиб берсада лекин тақдиринг калитларга эга эмас, ха калитларинг ўшандай кишилар қўлида эмас. Юксалиш улардан эмас, Xудодан келади. Худо сен учун кўримсиз ва унча ахамиятга эга бўлмаган мехмонхона қоровули, фаррош, официантка, мактабда унча танилмаган ўқувчи, талаба ва шунга ўхшаш кишилар орқали имкон эшикларини очиб бериши мумкин. Келинглар синовдан ўта олайлик ва хаммани Исо мен билан йўлиқтирди, ўша кишиларни айнан мен учун Исо юборди деб муамала қилайлик. Эхтимол шундай қилгандир.

Эсингда бўлсин Xудо хаммасини кузатиб турибди ва юксалиши фақат Ундан келади.

Сен неча марта тўхтаб нима хақида ўйлаётганингга диққат қиласан яъни нима хақида ўйлаётганинг хақида фикр қиласан? Нимани ўйлаётганинг хақида ўйлаб кўрганмисан?

Кўпинча бизнинг фикрларимиз хар томонларда учиб юради, нима тўғри келса ўша хақида ўйлаб юраверамиз. Агар Xудо ният қилгандек юқорироқ кўтарилмоқчи бўлсанг фикрларингни Унинг фикри билан мослаб олишинг керак. Муқаддас Каломда Xудо етти марта “Нимани кўряпсан” деб савол сўраган. Худо бизнинг вахийларимизга қизиқади. Орзуларинг рўёбга чиқишидан олдин ўша орзуларингга етганингни, уларга эришганингни кўришинг керак. Сен уларнинг фикрингда кўришинг лозим.

Танангдаги ортикча вазнни йўқотиб озишдан, қандайдир моддаларга ёки одатларга тобе бўлишдан халос бўлишдан олдин сен уларнинг амалга ошганини тассаввур қилишинг лозим. Бугун муаммоларинг хақида эмас, Xудонинг ваъдаларини ўйлагин. У келажагинг учун нималар тайёрлаб қўйганлари хақида вахий олгин.

Ғалабага эришганингни тассаввур қил. Шифоланганингни, соғайганингни тўкин сочинликда яшаётганингни тассаввур қил. Бошқаларга ёрдам бераётганингни кўз олдингга келтир. Худо сенга нималар тайёрлаб қўйганларини тассаввур қил чунки У учун хамма нарса мумкиндир!

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top