3:43

Болаларнинг ўсишига ёрдам 298

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Худонинг Муқаддаслиги нимани англатади? Бизга яхши маълум-ки, Ишаё пайғамбар Худонинг энг буюк пайғамбарларидан бири бўлган. Худованд у билан гаплашиб, одамларга дунёнинг Қутқарувчиси бир куни келиши ҳақида хабар беришини буюрган эди. Бир куни Худованд Ишаё пайғамбарга ваҳий орқали гапиради. Ишаё ушбу ваҳийда баланд ва самовий тахтда ўтирган Худовандни кўради.

Худованднинг атрофида эса бир нечта фаришталар туришар эди. Фаришталар бир-бирига: “Муқаддасдир, Муқаддасдир, Муқаддасдир Сарвари Олам! Унинг улуғворлиги бутун оламни тўлдирган!” — деб айтишар эди. Азиз радио тингловчи биродарлар, ушбу фаришталарнинг гаплари Муқаддас Каломнинг Эски Аҳд китобининг Ишаё пайғамбар китоби 6 боби 3оятида келтириб ўтилган. Буни кўриб Ишаё пайғамбар қўрқиб кетди. Худовандга қараганида у ўзи қанчалик гуноҳкорлигини тушунди. Ваҳий унга Худонинг муқаддаслигини англашида катта ёрдам берди. Худонинг муқаддаслиги нимани англатади?

Бу дегани Худонинг мутлақо пок ва бенуқсон эканлигини билдиради. У асло гуноҳ қилмайди. Худованд мукаммалдир. Худо ҳамиша тўғри йўл тутади. Худованд гуноҳдан ғазабланади. Шундай экан азизлар, инсон гуноҳкор бўла туриб қандай қилиб Худовандга ибодат қила олади? Худо бизнинг У билан доимо мулоқотда бўлишимизни истайди. Қачонлардир Ишаё пайғамбар айтганидек, У билан гаплашишдан қўрқмаслигимиз керак. Агар биз инсонлар Раббимиз Исо Масиҳни ўз Нажоткорим деб қабул қилиб Унга ишонган бўлсак, унда биз Худо билан гаплаша олишимиз учун У бизнинг барча гуноҳларимизни Ўзига олади ва бизни Ўзидек муқаддас қилади.

Азиз радио тингловчи биродарлар, Худованд доимо инсонлар ҳақида қайғуради. Шунинг учун У ҳар бир инсон шайтонга эмас, аксинча, Худовандга хизмат қилишини жуда истайди. Шайтон эса ўзининг турли ёлғонлари билан инсонларни йўлдан оздиради. Шайтон инсонларни шундай алдайдики, гўё инсон ўзининг қилаётган ишларини гуноҳ эмасдек тушунади. Баъзида ишларимиз тезроқ амалга ошиши учун кимларнидир алдаймиз. Худованд эса “ёлғон гапирма” деб айтади. Баъзида ўзимизга яхши бўлиши учун бошқалар ҳақида сохта гувоҳлик ҳам беришимиз мумкин. Худованд эса “сохта гувохлик берма” деб айтади. Худованд инсонларга ўнта амр берган. Албатта ушбу амрларни бажариш осон эмас.

Лекин ҳаракат қилиб Худога бўйсуниб яшаш — ҳар бир инсонни муқаддасликка бошлайди. Худованд инсониятни севгани учун шунчалик ғамхўрлик қилмоқда. Унинг севгисини рад этмайлик. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ниҳоялаб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Азизлар, ушбу сайтимизга марҳамат қилинг. Ўзингиз учун ушбу сайтдан кўплаб қизиқарли маълумотлар оласиз. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top