3:14

Болаларнинг ўсишига ёрдам 282

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Муқаддас каломда Лидия исмли аёлнинг Худовандга тавба-тазарру қилиб келган пайтида, Ҳаворийлар китобининг 16 боби 14 оятида шундай ёзилган оятни кўришимиз мумкин: “Тингловчилар орасида Лидия исмли художўй бир аёл бор эди. У Тиятира шаҳарлик алвон тўн сотувчи эди. Павлуснинг айтаётганларини фаҳмлаш учун Раббимиз унинг қалбини очди”.

Азиз биродарлар, инсон Муқаддас Руҳдан туғилган пайтида унинг билан Худованднинг мўъжизаси содир бўлади. Ушбу мўъжиза Худованднинг қутқариш режасидир. Юқорида келтириб ўтган оятимизда ушбу ҳолатнинг икки томонини кўришимиз мумкин. Демак, Худованднинг иши ва бизларнинг аралашувимиз, яъни инсонларнинг. Бир томондан Худованд Лидиянинг юрагини тинглаш ва тушуниш учун очган бўлса, иккинчи томондан Лидия ҳаворий Павлуснинг айтганларини диққат билан тинглади.

Лидия инсонларнинг оғзидан чиққан гапларни диққат билан тинглаб Раббимизни ўз юрагига қабул қилмоқчи бўлди, шунда Худованд унинг юрагини очди ва у нажот топди. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бундан шу нарсани кўришимиз мумкин-ки, биз ҳам болаларимизга доимо Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида гапириб туришимиз лозим. Шундай вақт соат келади-ки, Худованд албатта уларнинг юрагини очади. Бир таниқли чет эллик ёзувчи биродар шундай деб айтган эди: “Ўз болаларини Худовандга олиб келган ота-оналар энг бахтли ва марҳаматли ота-оналардир.

Масиҳий ота-оналар Муқаддас Руҳ уларнинг фарзандларини юрагида ишлашига ишонишлари керак. Муқаддас Руҳ албатта ота-оналарни биргаликда ишлашга ва болани Масиҳга олиб келишга ҳамкорлик қилиш учун чорлайди. Баъзи ота-оналар сўраши мумкин: хўп шундай бўлса, мен ёки биз нима қилишимиз керак? — деб. Албатта ҳар бир ота-онанинг қиладиган иши бу бола учун ибодат ва Худованднинг сўзини уларга гапиришдир. Боланинг муҳтожлигини кўрган Худованд албатта ёрдамга шошилади. Ҳурматли радио тингловчи ота-оналар, мен шахсан шундай ўйлайман. Ҳар бир масиҳий ота-она болалар мавзусига тегишли бўлган семинарларда озроқ бўлса-да ўқиб, болалар хизмати ҳақида ўрганишлари керак.

Бу нафақат жамоатдаги болалар учун, қолаверса ўзимизнинг ҳам шахсий фарзандларимизга Худованднинг сўзларини гапиришимизда катта ёрдам беради. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал, сизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Албатта ушбу манзилимизга ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишинигиз мумкин. Мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайр саломат бўлинг, азиз радио тингловчи биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top