3:47

Болаларнинг ўсишига ёрдам 302

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар ва болажонлар, биз яхши биламизки, Худованд одамлар билан Муқаддас Каломи орқали суҳбатлашади. Бундан ташқари ҳар бир инсон ўзининг ибодати орқали Худовандга ўзининг ташвишлари-ю хурсандчиликларини айтиши мумкин. Худованд тирик бўлгани учун У доимо ҳар бир одамнинг ибодатини эшитади ва жавоб беради.

Сиз азизлар кечқурун ётишдан аввал Худовандга ибодат қиласизми? Бундан ташқари қилган ибодатларингизга Ундан жавоб олганмисиз? Азизлар, биз сизлар билан Худованд бизнинг самовий Отамиз эканлиги ҳақида кўп бора суҳбатлашганмиз. У доимо ҳар биримизни сақлаб асрайди. Азиз радио тингловчи биродарлар, шуни яхши билишимиз керак-ки, Худованд инсонларнинг ташвишли кунларида ҳам ёрдамга шошилади. Агар ҳаётимизда ташвишли кунлар бўлса, албатта Унга ибодат орқали айтишимиз мумкин. У ҳар биримизни эшитади ва Ўзининг танлаган жавобини беради. Агар ёдингизда бўлса, Худованд Исроил халқи учун ёмғир бермаган эди.

Бунинг сабаби, чунки Исроил халқи тирик Худодан юз ўгириб, ҳар хил санамларга сиғина бошлаган эди. Улар Худованд кўрсатган йўлдан юришмади. Шу орқали Худога қулоқ солишмади. Шунинг учун ҳам уч ярим йил давомида ер юзига бир томчи ёмғир ёғмаган эди. Бутун халқдан ташқари уй ҳайвонлари ҳам очликдан ва сувсизликдан қирилиб кетишди. Исроил халқи санамларга қанчалик ибодат қилишмасин, ер юзига ёмғир ёғмади. Шунда Исроил халқи ўзларининг хатоларини тушуниб етишди. Шунда Илёс Исроил шоҳини олдига борди ва уни кўчада отларига бериш учун турли ўтлар қидириб юрган ҳолда кўрди.

У Илёсни кўриб жаҳли чиқди. Илёс билан Худо бирга бўлгани учун у қўрқмади ва шоҳга Худованд айтганидек жавоб берди. Илёс шоҳга айтди: “Бутун халқни белгиланган тоққа тўплагин ва мен Худога ибодат қиламан. Худо эса ер юзига ёмғир ёғдиради”, деб айтди. Шох Илёс айтганидек қилди. Бутун халқ тўпланди ва Илёс айтганидек қилишди. Ер юзига эса ёмғир ёғди. Азиз биродарлар, Худовандга доимо қулоқ солиш ва Унинг кўрсатган йўлидан юриш ҳар биримиз учун жуда муҳим. Шундагина Худованд ибодатларимизга жавоб беради. Исроил халқи яна Худовандга хизмат қилиб Унга қулоқ солди.Улар тушуниб етишди-ки, санамлар Худо эмас. Исроил халқи Худованднинг қилган ажойиб мўъжизаси учун раҳматлар айтишди.

Улар Худога қулоқ солгани учун ер юзида яна ўсимликлар ўсиб ҳамма жой кўкаламзор бўлди. Одамларнинг озиқ-овқатлари ҳам энди етарли бўлди. Ҳурматли биродарлар, агар юрагимизда гуноҳ бўлмаса, Худованд албатта ибодатларимизга жавоб беради. Ташвишли кунларда у доимо биз билан бирга бўлади, бизни ҳар қандай қийинчиликлардан олиб чиқишга Унинг кучи ҳам етарлидир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.najot.com Ушбу сайтимиздан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top