3:34

Уй гуруҳлари 148

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, кичик уй гуруҳлари бўладими ёки катта жамоатлар бўладими, биродарлар орасида умуман ёлғон бўлмаслиги керак. Азизлар, ёддингизда тутинг: қандай ёлғон кўтарилса, шундай даражага ҳар бир ҳақиқатни ҳам намоён қилинг. Ҳақиқат доимо ёлғондан устун туриши лозим. Агарда биродарлар орасида кимдир ёлғон ишлатаётганини сезсангиз, шу биродар учун ибодат қилинг.

Кейин Муқаддас Руҳга шу инсонни етаклашда ижозат беринг, чунки бизга маълум-ки, У ҳаққоний устоздир. Азиз радио тингловчи биродарлар, гуруҳларда ҳар бир биродар саволларга турлича жавоб беришлари аниқ. Агарда юзаки жавоблар бўлса, эҳтиёткорлик билан синанг. Яъни қуйидаги синовлар бўлиши мумкин: “Қандай қилиб сиз шу сўзни ёки терминни ўз сўзларингиз билан бошқаларга ёки болларга тушунтириб берардингиз? — деган синов усулидаги сўров. Иккинчиси: “Қандай қилиб сиз бу фикрни бошқа маданиятдаги одамга ёки ўқимаган инсонга тушунтириб берардингиз?” Булар суҳбатни рағбантлантириш учун фойдали бўлиши мумкин, аммо қисқача бўлсин.

Кичик гуруҳларда биродарлар бир-бирларини яхши билгани учун улар бир-биридан унчалик тортиниб ўтирмайдилар, шунинг учун баъзида кимдир керагидан кўпроқ гапириши мумкин. Шундай пайтларда ҳар бир биродар учун белгиланган вақт берилишини, вақт бўлганда эса кимдир белги бериш орқали тўхтатилишини олдиндан айтиб беришингиз мумкин. Энди азизлар, ушбу гапларимиз кўпинча кичкина уй гуруҳларида яхши аҳамиятга эга бўлади, лекин қандай қилиб катта гуруҳни эплаш мумкин? Агарда гуруҳ каттароқ бўлса, бир сафар фақатгина бир нечта биродарлар гапириши мумкин, баъзида кечиктириб бўлмайдиган гувоҳликлар ёки ибодат мухтожликлари бўлиши мумкин.

Агар шундай зарур суҳбатларни билсангиз, биринчи галда шу биродарларга рухсат этинг, қолган биродарлар йиғилишдан сўнг ёки келаси йиғилишларда ўзларининг фикрларини билдиришлари мумкин. Янги ва уятчан аъзоларга, фикрларнинг ёки танлашнинг ифодаси киритилган, оддий саволлар билан далда беринг. Янги келган биродарларнинг гуруҳ учун қилинган ҳар бир ҳиссаси учун миннатдор бўлинг. Бундай далда янги имонлилар учун жуда муҳим. Эшиттиришимизнинг бошида айтиб ўтганимиздек, баъзида гуруҳларда фақатгина бир киши кўп гапиравериши мумкин. Шундай ҳолатлар бўлишига йўл қўймаслик керак. Агарда шундай ҳолатлар ҳар қандай тўсиқларга қарамай юз берадиган бўлса, кўп гапирувчан аъзони юмшоқлик билан, бошқаларни исмларини чақириб саволлар сўраш орқали уларни тўхтатиб туринг.

Агарда бу ҳам фойда бермаса, йиғилишдан сўнг мулойимлик ила унга тушунтиринг. Азиз биродарлар, ўйлайманки, шунда Худованд кичик уй гуруҳларини янада марҳаматлайди. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top