Ассалому алайкум қадрдонлар. Аёл киши рўзғорнинг кам-кўстини яхши билади. Ўзига, турмуш ўртоғи ва фарзандларига нима кераклигини яхши англайди. Бугунги кунда қўлидаги ҳунари ва билими билан тадбиркорлик қилаётган аёллар жуда кўп. Аммо уйда эрининг қўлига қараб ўтирган аёллар ҳам йўқ эмас. Аёл киши эрига итоатли ва садоқатли бўлгани ҳолда, тежамкор ва тадбиркор бўлса, оиласи гуллаб яшнайди. Турмуш ўртоғига кўмакчи бўла олади. Шунинг учун ҳам бугунги кун аёли қандай қилиб бой бўлиш сирларидан боҳабар бўлиши керак. Агар бой бўлиш учун нималар қилиш кераклигини билмоқчи бўлсангиз бизнинг суҳбатларимиздан боҳабар бўлинг. Ҳамда www.najot.com сайтимиз сизга бу ҳақида етарлича маълумот бера олади, деган умиддамиз.
Бугун эса ўтган сафарги суҳбатимизнинг давоми сифатида бой бўлиш сирларини сиз билан ўртоқлашамиз. Бирор бир муваффақиятга эришишни мақсад қилган ҳар бир одамда олдиндан аниқ режа бўлиши керак. Ўз-ўзингизга режа тузиб олганингиздан кейин ҳар куни эрталаб ва кечқурун ушбу режаларни овоз чиқариб ўқинг. Ўқиш жараёнида бу пуллар аллақачон меники бўлди, деб тасаввур қилиб, ўзингизни ишонтиринг. Ушбу режага камида бир ой амал қилинг. Агар фаолиятингизга заррача ҳам фойдаси тегмаса, майли келган жойидан тўхтатинг. Бойликка эришишнинг ўзига яраша формуласи бор. Улардан бири бу – хоҳиш истак. Истак мағлубиятни ғалабага айлантиради. Ҳаётда кўп нарса ато этади.
Кейингиси эса – ишонч. Бошқариладиган ишонч ҳар қандай фикрни зўриқишдан титрашга мажбур қилади. Ўз-ўзини ишонтириш орқали устун турган фикрлар мия ости асаб тизимига суқилиб киради ва унга таъсир қилади. Онг сизни режа билан тақдирладими, зудлик билан ишга киришинг. Бу йўлда тасаввурингизни ҳам ишга солинг. Тасаввур – шундай устахонаки, унда инсоний режалар тобланади, истаклар амалга ошади, ички туртки, иштиёқ, завқ-шавқ шакл-шамойил олади ва онгимизнинг тасаввур билан боғлиқ ҳаракати ишга туширилади. Кейин эса қарор қилишга ўтилади. Иш қанчалик катта бўлса, узил-кесил қарор қабул қилмаслик шу даражада хавфлидир. Қатъиятсизлик – омадсизликнинг туб сабаби.
Қарор қилиб бўлгач эса мақсадингизни белгиланг. Ўзингизга кундалик, ҳафталик, ойлик ва йиллик мақсадларни белгилаб олинг ва шунга кўра ҳаракатни бошланг. Муваффақиятингиз тўсиқларга учрамаслиги учун қўлингиз етадиган мақсадларга кўра ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ. Кўп ҳолларда муваффақият учун сармоя эмас, ижодкорлик, жасорат ва тасаввур қилишга эҳтиёж бўлади. Дунёни ўзгартириб юборган «Ford», «Microsoft», «Google», “Facebook” каби компаниялар ҳам бир кунда майдонга чиқмади. Орқасида йиллар давомида давом этган тайёргарлик, ривожлантириш ишлари ва тўкилган терлар бор. Бой инсон билан ўрта ҳол инсон орасида ягона фарқ пул ҳақида ўйлашида намоён бўлади. Агар бой бўлишни истасангиз, чиндан ҳам бойлардек ўйлашни ўрганишингиз керак.