3:34

Худога қулоқ солсак…

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Ўтган сафар сизлар билан жангларда Худовандга қараш ҳақида сўзлашган эдик. Худованд ҳар қандай курашда сиз томон бўлишини ва Худовандга қарасангиз, жангда ғолиб келишингиз ҳақида билиб олган эдик. Энди оилавий муносабатларимизда турмуш ўртоқларимиз билан бўладиган кичик ва катта оилавий жанжалларга диққатимизни қаратсак. “Айтайлик, мен эрим билан келиша олмай қолдик, у ҳам Масиҳий. Шунда Худо мен тарафда бўладими ёки эрим тарафда бўладими?” деб сўрашингиз мумкин. Худонинг ишлаш усули бироз бошқача. Ким бўлишидан қатъий назар Худо Ўз фарзандлари тарафида бўлади. Ҳамма гап –ким Худога қулоқ солаётганида. Кечирмаслик руҳи бизни Худога қулоқ солмасликка ундайди. Кимда адоват, алам, нафрат, ҳасад, рашк ва танқид бўлса, Худо у тараф бўлмайди. Ким Унга қулоқ солса, Худо ўша тараф бўлади.

Чунки Худо нотўғри руҳда, нотўғри муносабатда ва итоатсизликда яшайдиган киши тарафида бўлмайди. Унинг олдида тиз чўккан ҳолда нарсаларга ва воқеаларга У истаган назар билан қарай оламиз. Ўз кучимиз билан қила олмайдиган нарсаларни Унинг олдида тиз чўккан ҳолда қила оламиз. Унутманг – биз Қудратли Худони жалб қилганмиз. У қандай ишлайди? У ҳар доим ишлайдими? Мен турмуш ўртоғим билан жанжаллашаётганимда, орамизга совуқчилик тушганида У қаерда эди? Умуман шундай ҳолатларда Худо қаерда бўлади? Жавобим оддий – ёнингизда. У Ўзига қулоқ соладиган одамга гапиради. У Муқаддас Руҳи билан тортишувлардан олдин, ўша пайтида ёки кейин ҳам гапиради. Аммо энг муҳими биз Унга қулоқ солишимизда. Агар қулоқ солсак, Худованд биз томонда бўлади ва ҳаётимизни яна тинчликка ва бахтга ўрайди. Бироқ, биз эр-хотинлар, ғуруримизни синдиришни истамаймиз, мен сендан камми, деган ҳаракат билан жангни авжига чиқарамиз.

Хўш, бундай бўлишига ким айбдор? Албатта ўзимиз. Нима бўлишидан қатъий назар, Худованд Унга ишонган, Унга итоат қилган ва Унга суянган одамларнинг фойдасига ишлайди. Сиз билан мен диққатимизни Унга қаратганимизда, Унга ишонганимизда, Унга суянганимизда ва У билан гаплашганимизда – булар бизга нима беради? Қулоқ солинг, бутун диққатимни Унга қаратганимда, бу нарса мени тотишувларга аралашиб қолишдан, нимадандир ҳавотир олишдан ва бошқа нарсаларни ўйлашдан сақлайди. Агар диққатимни Унга қаратсам бошқа нарсаларга қулоқ солмайман, чунки бу нарсалар менга тўғри келмайди. Яна битта бошқа сабаби – сиз билан мен диққатимизни Унга қаратганимизда кўпинча ким биландир зиддиятга борамиз, ўшанда сизнинг сукут сақлашингиз у одам учун даҳшатли бўлади. Демак, турмуш ўртоғим мени нотўғри айблаганида ҳеч қачон ўзимни ҳимоя қилмаслигим керакми?

Айтмоқчиманки, ҳеч қачон зудлик билан ўзингизни ҳимоя қилманг. Баъзан вазиятга қараб ўзингизни ҳимоя қилсангиз бўлади. Бироқ шуни унутмангки, унга қарши турган сиз эмассиз. Қулоқ солинг, Худо сизнинг ҳаётингизга аралашган экан, бу энди Унинг кураши бўлади. Мана шу қисмини тушуниш бироз қийин, чунки “демак, ҳеч нарса қилмаслигим керак экан-да” деган ҳаёл келади. Худо сизга нима қилиш кераклигини айтмагунича ҳеч нарса қилмаслигингиз керак. Тиз чўккан ҳолда Унинг олдига келиб, ҳамма нарсани Унинг олдига қўйганимиз ва “муаммо мана, Раббим менга ўзим кўра олмаган тўғри нарсаларни кўрсата оласан” деймиз. Бу Худо билан бўладиган ажойиб суҳбатимиз бўлади. Ҳўш, ҳаммаси бирдан ҳал бўладими? Филиппиликлар 4:6 оят орқали Худованд шундай дейди: “Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар”. Мен сизнинг шароитингизни билмасман, аммо қулоқ солинг, Худо билади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top