3:53

Руҳий ғалаба 311

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Эгамиз Худонинг мақсадларини амалга ошишига йўл қўймаслик учун ёвузлик ва зулмат кучлари бошқа кўплаб усулларни ишга солиши мумкин. Бу ҳақида сиз, азизлар билан аввалги эшиттиришларимизда ҳам кўп бора суҳбатлашган эдик. Аммо тўсқинлик иблисданми-йўқми, деб ҳар доим ҳам кавлаштириб ўтиришнинг кераги йўқ. Бу йўл кўп ҳолларда яхшиликка олиб келмайди.

Бундай шубҳа-гумонли ташвишланишлар охир-оқибатда миянгизни бемаъни ўй-фикрларга тўлдириб ташлайди. Павлус руҳий душманларимизга қарши мустаҳкам тура олишимиз учун бизга энг яхши ҳимоя усулини кўрсатган. Албатта, ушбу мавзудаги эшиттиришларимизни олдиндан тинглаб келаётган биродарларимиз бу ҳақида яхши билишади. Ҳаворий Павлус бизни “Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланишга” чақиради. Масалан, Эфесликларга мактубининг 6 боби 11 оятини биргаликда ўқиб кўрайлик: “Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз”.

Худонинг бундай қудратли қуролини олиб юришни ва ундан фойдаланишни ўрганган имонли иблиснинг бузуқ режаларига қарши кураша олади ва жангдан кейин ҳам йиқилмасдан, ҳолсизланмасдан, мустаҳкам тура олади. Павлус буларнинг ҳаммасини жуда яхши билган. У Эфесликларга мактуб ёзган пайтда қамоқда ўтирган ва Рим аскари уни қаттиқ қўриқлаган. Павлуснинг бирдан-бир содир этган жинояти Нажоткоримиз Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни тарғиб қилгани эди. Эфесликларга мактубининг 6 боби 19 ва 20 оятларида шу ҳақида ёзиб қўйилган. Азиз биродарлар, агар эътибор берган бўлсангиз, Исо Масиҳнинг Нажоткор эканлиги ҳақида гапирсангиз, шайтон дарҳол ўз ҳужумини бошлайди.

Бу ҳолат аввал ҳам бор эди, ҳозир ҳам мавжуд. Чунки Исо Масиҳнинг Нажоткорлигини инсонлар билишини шайтон асло истамайди. Бошқа бир ҳолатга эътибор берайлик. Эфесдаги имонлилар жамоати чўпони Тимўтийга ҳамма имонлилар якдиллик билан “Худо йўлида обрў-эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечириш учун, … подшоҳлар ва ҳукмдорлар учун” дуолар ўқишни ва тоат-ибодатлар қилишни насиҳат қилади. “Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. У бутун инсонлар ҳақиқатни билиб олиб, нажот топишини истайди”. Фикр-мулоҳазалар ва ўқиб-ўрганишлардан сўнг, Ҳазрати Исо қайта тирилгандан кейин ва илк имонлилар жамоати вужудга келгандан сўнг, иблис бошлаган қаршилик ҳаракатини биз тушуниб етамиз, ўзимизни ҳар қандай ҳамладан ҳимоя қила оламиз.

Муқаддас Каломда айтилишича, инсонлар томонидан бошқариладиган ҳокимиятлар Эгамиз Худо томонидан эзгу мақсадларни амалга ошириш учун ўрнатилган. Исо Масиҳни билмаган инсонлар учун бундай бошқарув, балки жуда осондир. Сабабини эса ўзингиз ўйлаб кўринг, азиз тингловчи. Азизлар, бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top