MP3

Narrator 1 «Менга қилган барча яхшиликлари учун Худовандни қандай тақдирлайман?» (Заб 115:3).

Ассалому алайкум қадрдонлар. Бу дунёда кимдандир қарз бўлиб яшаш жуда оғир. Қарздорлик ҳисси ва бўйнингиздаги мажбурият сизни бир зумга бўлса ҳам тинч қўймайди. То олган қарзингизни тўламагунингизча уйқунгиз ҳам уйқу бўлмайди. Шунинг учун ҳам қадимгилар «Қарз олма, қарз муносабатларни бузади», — дейишган. Қарздорлик деганда кўпинча моддий маблағ томондан олинган қарз назарда тутилади. Чиндан ҳам кимдандир пул қарз олиш жуда муаммоли вазият. Бу ҳолатга тегишли жуда кўп можаролар бор. Бироқ бугун биз сўзламоқчи бўлганимиз бутунлай бошқача қарздорлик ҳақида. Агар суҳбатимизни ва Каломдан келтирадиган парчаларни диққат билан тингласангиз, унинг қандай қарздорлик эканини билиб оласиз.

Narrator 2 Ҳазрати Довуд ўзининг Забур китобида бу қарздорликнинг қандай эканини аниқ ва тушунарли қилиб айтиб ўтган: « Менга қилган барча яхшиликлари учун Худовандни қандай тақдирлайман?» (Заб 115:3). Чиндан ҳам Худованд бизга қилган яхшиликлари қарзини уза олмаймиз. Шунинг учун ҳам қарзни узиш ҳақида эмас, Худовандни хурсанд қилиш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу масалага ҳам Довуд жуда тўғри ечим топган: «Мен нажот қадаҳини кўтариб, Худованд номини чақираман. Бутун аҳли мўминнинг кўзи ўнгида Худовандга атаганларимни бажо этаман. … Сенинг исмингни чақириб, эй Худованд, шукрона билан қурбонлик келтираман. … Ҳамдлар бўлсин» (Заб 115:410). Худованд бизга қилган яхшиликларининг қарзини ҳеч қачон уза олмаймиз, шунинг учун ҳам Худованднинг амрларига амал қилиб яшаш энг тўғри йўл ҳисобланади.

Narrator 1 Ҳаворий Павлус яна бир қарздорлик ҳақида айтади: «Мен юнонлару варварлар, олимлару жоҳиллар олдида қарздорман» (Рим 1:14). Бу қандай қарздорлик бўлди? Агар Муқаддас Каломдан бу оятдан кейинги оятни ўқисангиз, унинг қандай қарздорлик эканини билиб оласиз: «Шундай қилиб, Римдаги сизларга ҳам қўлимдан келганча, Инжил Хушхабарини етказишга тайёрман» (Рим 1:15). Бу хушхабарни етказиш қарздорлиги. Руҳий қарздорлик. Инсон Худованд ҳақидаги энг эзгу Хушҳабарни эшитган экан, у бу хабарни етказиш учун бошқалар олдида қарздор ҳисобланади. Ҳеч ким бир-биридан устун, бир-биридан аҳамиятлироқ эмас. Ҳамма бирдай, Худованд олдида қарздор. Шунинг учун ҳамма ўз ҳаддини билсин. «Ким сени устун тутяпти? Худодан олмаган ниманг бор экан? Агар Ундан олган бўлсанг, нима учун Ундан олмагандек мақтаниб юрибсан?» (Рим 4:7).

Narrator 2 Худо олдидаги руҳий қарздорлигимизни қисман тўлаш учун нима қилмоқ керак? Бу саволга ҳам Муқаддас Каломда жавоб бор. Унда шундай дейилади: «Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо биан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз ва руҳингиз билан Худони улуғланглар. Чунки сиз Худога тегишлисиз» (Рим 6:19-20). «Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз.» (1Юҳ 3:16). Пул билан боғлиқ қарздорликлар узилиб кетади, биз ҳаётда асосий қарздорлигимизни унутмаслигимиз керак. Шунга кўра ҳаёт кечирсак, энг самарали ва Худони мамнун қиладиган ҳаёт кечирган бўламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top