3:45

Худонинг сўзи 240

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси — марҳамат, тингланг. Ҳурматли биродарлар, ўчоққа ташланиб ёқиб юборилиши керак бўлган эски-туски кийим-кечакларни ҳеч ким ювиб тозалаб дазмолламаса керак. Худди шунинг каби бизнинг ҳам эски ўзлигимиз таг-туги билан йўқ қилинишдан бошқа нарсага ярамайди. Ундан озод бўлишнинг ягона йўли — уни хочга михлаб қўйиш керак. Худованд шундагина бизларни янгитдан ва қайтадан яратади. Ҳизкиё китобининг 36 боби 26 оятида Худованд айтадики:

“Мен сизларга янги руҳ ва янги юрак бераман”-деб. Азизлар, Муқаддас китобда Қон бизларнинг юракларимизни тозалайди деган биронта оятни учратдигизми? Ахир Раббимиз Исо Масиҳнинг Қони биринчи навбатда Худованд учун тўкилган-ку. Тўғри, Ибронийларга мактубининг ўнинчи бобида Қон бизнинг юрагимизни поклаши ҳақида ёзилган, лекин Қон бизларнинг юрагимизни фақат ёмон виждондан тозалайди. Шундай қилиб азиз радио тингловчи биродарлар, “дилларимиз ёмон виждондан покланган бўлиб, биз энди тўла ишонч ва эътиқод билан, чин қалбдан Худога яқинлашайлик”. Ибронийларга мактубининг 10 боби 22 ояти.

Азиз биродарлар, инсонлар гуноҳга ботгани учун виждон ҳам бирга ифлос бўлган. Шунинг учун энди ҳар доим мен Худога яқинлашмоқчи бўлганимда, мендаги ифлос виждон менинг Худо олдида айбдорлигимни эслатиб туради. Бу эса мени Худога яқинлаштирмай туради. Лекин энди Масиҳнинг Қони менинг гуноҳларим учун тўлиқ тўлов тўлади. Азиз биродарлар, Худонинг сўзида шундай деб ёзилган: “Масиҳга ишонган ҳар бир одам, гуноҳлари кечирилганига ҳам тўла ишониши лозим, айбдорлик ҳиссидан ҳам қутилиши керак”.

Масиҳнинг Қони бизни ёмон виждондан тозалайди. Азиз радио тингловчилар, Худо билан доимо бирга юриш учун юракнинг гуноҳ ҳиссидан озод бўлиши жуда муҳимлигини ҳар биримиз яхши биламиз. Юрак имонга тўла бўлиши учун виждон ҳар қандай айб гуноҳдан озод бўлиши лозим. Албатта, уларнинг бири иккинчиси билан боғлиқдир. Қачон-ки виждонимиз бизни айблашни бошласа, имонимиз ҳам оқсоқлашни бошлайди. Ичимизда бизни Худога яқинлаштирмайдиган бир тўсиқ пайдо бўлади. Худованд билан доим бирга юриш учун, биз доимо Масиҳ Қонининг таъсирини кучини билишимиз керак. Азизлар, Худованд ҳар бир нарсанинг аниқ ҳисоб-китобини олган.

Биз имонлилар Масиҳ Қони туфайли ҳар доим Худонинг ҳузурига бора оламиз. Агар ишонсак, Худонинг иноят тахтига яқинлашиш учун Масиҳнинг Қони бизларга асос яратади. Азиз биродарлар, Муқаддаслар Муқаддасига кирар эканмиз, Масиҳнинг Қонидан бошқа яна нимага суянишимиз мумкин? Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азиз биродарлар, албатта ўз фикр-мулоҳазаларингизни бизнинг ушбу манзилимизга ёзиб юборинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top