3:40

Худонинг сўзи 242

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Яна сиз қадрли тингловчиларимиз билан радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, “Дилкаш” радиоси яна эфирда. Азиз радио тингловчи мухлислар, чинакам имон инсоннинг ўзни-ўзини таниб билишидан бошланади. Сиз ҳам табиатан ўзингизни ким эканлигингизни тушуниб етмагунингизча, Муқаддас Инжилнинг асл моҳиятини асло тушуна олмайсиз. “Инсон ким ким ўзи?” деган саволга бериладиган жавоб ҳақида бироз фикр юритишингизни сиздан жуда ҳам илтимос қилган бўлар эдим.

Мен бошқаларга ўхшаб инсоннинг эзгулиги ва унинг табиатидаги мақтовига лойиқ хислатлари ҳақида эмас, балки шунчаки ҳақиқатни айтиб ўтмоқчи эдим. Сабаби, инсон табиати аслида мақтовга лойиқ эмас. Келинг азиз биродарлар, яхшиси Муқаддас Каломга ва ундаги далилларга эътибор қаратсак. Шундай қилиб, инсон ким ўзи? Инсон аслида бир гуноҳкор зот деган тўлақонли ва аниқ жавоб мавжуд. Қайси миллатга мансуб бўлишдан қатъи назар, Одам Атонинг авлоди бўлмиш дунёга келган ҳар бир инсон Худо назарида гуноҳга ботган ва бузилган наслдир.

Келинг азизлар, шу ўринда Забур китобидан бир оятни келтириб ўтсам: “Мен гуноҳкор бўлиб дунёга келганман, онам мени гуноҳ ичида туққан экан” Забур китоби 50 боб 7 ояти. Ушбу оятимизнинг тасдиғини эса инсонларнинг ўй-ҳаёллари, гап-сўзлари ва ҳатти-ҳаракатлари тасдиқламоқда. Кўчага чиққанингизда одамларнинг юриш-туришига бир эътибор қаратинг. Жуда бўлмаганда одамларнинг бир-бирини алдаётганига гувоҳ бўласиз деб, сизни ишонтира оламиз.Муқаддас Китобнинг бу савол борасидаги гувоҳлиги аниқ ва равшандир.

“Зеро одамзод кўнглидаги фикр-ҳаёл ёшлигиданоқ бузуқдир”; “Лекин бу дунёда ҳар доим солиҳлик қилиб, ҳеч гуноҳ қилмайдиган инсон йўқдир”; “Ҳамманинг юраги ғазабу аламга тўла”; “Яхшилик қилувчи ҳеч кимса йўқ”; “Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир” — деган оятлар шу заҳотиёқ ўз тасдиғини топади. Муқаддас Китобнинг гувоҳликлари исботга муҳтож эмас эканлиги яққол кўриниб турибди. Инсон табиатан ҳамиша гуноҳкор бўлган ва шундайлигича қолмоқда. Қон тўкиш, зўравонлик, эҳтирос, талон-торож, ўғирлик қилиш, ёлғончилик шулар жумласидандир. Аввал бошида қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай бўлиб қолмоқда.

Наҳотки, ер куррасида гуноҳ ҳукмронлик қилмайдиган бирорта ҳам мамлакат мавжуд эмас? Айбсизлиги тан олинган бахтли водий ёки чекка бир оролча наҳотки топилмаса? Цивилизациядан олис, савдо-сотиқ, пул ва бойликдан четда қолиб, ўзининг пок ва тозалигини сақлаган маскан ер юзида наҳотки топилмаса? Йўқ,

Ер куррасининг қай бир жойига кўз солманг, мен сизга ҳақиқатни айтаётганимга амин бўласиз. Ягона пок, тоза, гунохсиз жой бу Худованднинг масканидир. Шу жойга интилган ҳар бир инсонни Худонинг Ўзи бошқаради. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top