3:14

Одамлар ибодат қиладиган баъзи бир нарсалар

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз хоҳлаган кўп нарсалар ҳақида сўраш – нимани англатади? Яхши нарсалар ҳақида сўраш нотўғрими? Худо бизни сўрашга чақирмаганми? Аввало худбин ҳаёт тарзи, шаҳвоний лаззатлар ва шахсий шуҳратни рағбатлантирувчи ишлар рухсат этилмайди. Биз улар ҳақида ибодат қилмаслигимиз керак. Бу Худонинг иродасига қаршилигини биламиз. Иккинчидан, биз шубҳаланаётган нарсалар ҳақида ибодат қилишимиз керак: «Агар Сенинг ироданг бўлса». Молиявий ишлардаги муваффақият, гўзал ҳаёт, шуҳрат, яхши рафиқа, – бу нарсалар, фақатгина Худонинг иродаси билан мос бўлсагина имонга хосдир. Бу ҳақида ибодат қилишга муҳтожмиз ва ўшанда биз Худонинг жавобини олишга тайёр бўламиз. Учинчидан эса, Худо бизга аллақачон овоза қилган Ўзининг иродасига тегишлидир. Биз бу хақида гапириб ўтган эдик.

Унинг Номи эъзозланиши ва Унинг Шоҳлиги келишига Худонинг иродаси мавжуд. Шунингдек, ҳеч ким ҳалок бўлмай, ҳамма инсонлар қутқарилиши учун Унинг иродаси мавжуд. Ҳар дафъа биз ҳалок бўлаётганларга нажот қидирганимизда: «Агар Сенинг ироданг бўлса», – деб ибодат қилишимизга ҳожат қолмайди.

Аммо шифо топиш ва озод бўлишга Худонинг иродаси борми? Бу иккинчи ёки учунчи гуруҳга тааллуқлими? Биз ишонамизки, бу иккинчи гуруҳга тааллуқли ва шифо топиш ёки озод бўлиш учун ибодат: «Агар Сенинг ироданг бўлса», – деган чекланган сўзлари билан бошланади. Нима учун? Чунки йўқотилган нарсага азобсиз ва қурбонликларсиз етишиш мумкин эмас. Масиҳга ўхшашлик ҳам баъзида фақат хасталикларимизда мўминлик, ҳамда қаноат орқали мумкиндир.

Худонинг Шоҳлиги ва Худонинг улуғворлиги бизнинг истакларимиз, шуҳратимиз ва маиший қулайлигимиздан кўра муҳимдир. Иккисига ҳам эга бўлмаган вақтларимиз ҳам бор. Шундай илоҳий шифоланиш ва озод бўлишга ҳамиша ҳам, Худонинг иродаси бўлавермайди. Ибронийларга мактубнинг 11-бобида яхши мисол бор. Имонли одамларнинг ярми озод бўлган, ярми озод бўлмаган. Озод бўлмаганлар озод бўлганларга ўхшаб, имонларини йўқотмаганлар. Биз Павлус ҳақида эсладик. У ўзининг дардидан фориғ бўлмаган, аммо Худонинг иродасига бўйсунган. Худонинг қудрати Павлуснинг заифлигида ифодаланди. Биз Исо ҳақида эсладик. У хочдан озод бўлмади. Аммо Худонинг иродасига бўйсуниб, У ҳамма инсонлар қутқарилишини имконли қилди. Илтимос, тўғри тушунинг.

Худо шифолайди ва озод қилади. «Аммо у гуноҳларимиз учун яраланди ва қонунсизликларимиз учун жафоланди» (Ишаъё 53:5). Исо Унга келганларни шифолайди. У чўлоқ ва кўр одамларни даволади. Унинг шуҳрати ва Унинг Шоҳлиги бизнинг маиший қулайлигимиз ва истакларимиздан анча муҳимроқдир. Биз доимо Исо ортидан боришга тайёр бўлишимиз керак.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top