Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Эҳтиёжлар ҳақида сўраш, ибодатнинг майдагина қисми холос. Аввало сажда, улуғлаш ва шукр айтиш бўлиши керак. Унинг номи, Унинг Шоҳлиги ва унинг иродаси биринчи ўринда бўлиши керак. Исо шундай ибодат қилган. У «нарсалар» сўраш учун кўп вақт ажратмаган. У сўраганида, Унинг ибодати қисқа ва оддий бўлган. У Худодан бирон нима ҳақида сўрамаган. Агар У ҳамма нарсада Худованднинг иродасини устун қўйиб, унинг пайидан бўлса, Унинг эҳтиёжлари қондирилишини биларди.
Агар биз Худо Шоҳлигини ҳамма нарсадан устун қўйсак, улар ижобат бўлади. Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Аммо биз Худованд Шоҳлигини “ёрдам” олиш учун излашимиз керак эмас. Айрим одамлар шундай дейишади: «Агар сиз Худони 1-ўринга қўйсангиз, яхши ишга эга бўласиз», ёки: «Агар сиз ушр берсангиз, бойиб кетасиз» ва яна: «Агар сиз кўп ибодат қилсангиз, мактабда муваффақиятга эришасиз». Энди ўйланг! Шундай шаклда айтилганда, гапларнинг нимаси нотўғри? Ҳа, бундай гаплар нотўғри. Кўрмаяпсизми? Сиз ўз хоҳлаганингизни олиш учун Худони «ишлатяпсиз». Сиз Худони изламаяпсиз. Сиз бойлик, иш ёки муваффақият излаяпсиз. Сиз «ёрдам» олиш учун Худони ишлатяпсиз.
Исо одамларни тўйдирганида, улар Унинг ортидан боришди. У: «Сизлар ибратли мўъжизаларни кўрганингиз учун эмас, балки нон еб тўйганингиз учун Мени қидиряпсизлар» – деб айтган (Юҳанно 6:26). Кейинроқ у яна шундай деди: “Мен ҳаёт Нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмас”. Ва шу бобнинг охирида 66-оят билан Юҳанно қуйидагиларни ёзади: «Ўша вақтдан бошлаб Унинг кўп шогирдалари Исодан юз ўгириб, У билан бошқа юрмайдиган бўлдилар». Исо одамлар Уни излашларини хоҳлаган. Аммо одамлар фақат нон излаганлар!
Худонинг фарзандлари излашда имонсизлардек бўлмасликлари керак. Исо: «Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди» – деб айтган (Матто 4:4). Бу гапларни Худо тошдан нон қилишга қодир эканлигига ишора қилиб, Уни васвасага солаётган иблисга айтган.
Ишдан кўра ҳаёт муҳим. Бу овқатдан кўра зиёд. Мана, нима учун Исо бизни муҳимроғи учун ибодат қилишимизни ўргатади. У: «Бу дунёда пул ва занг еб кетадиган ҳамда ўғри тешиб талайдиган хазиналарни жамламанглар» – деб айтган (Матто 6:19). Исо: «Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар» – деб айтган (Матто 6:24). Кейин У яна: «Нима еб, нима киямиз, деб жонингиз учун ташвишланиб юрманглар» – деб ҳам айтган (Матто 6:25). Кейин, Маттодан Хушхабар 6:31-34-да Исо имонлилар ва имонсизлар – Худованд фарзандлари ва иблис фарзандлари орасидаги фарқни кўрсатувчи сўзларни овоза қилган. У айтган: «Бинобарин, эртанги кун ҳақида ташвиш тортманглар. Эртанинг ташвиши эртанинг ўзига тегишлидир. Ҳар бир куннинг дарди ўзига етар» – деган.
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.