3:26

Ибодат ва ёмон руҳлар

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Жин ва ёмон руҳлар, Исонинг номини ва унвонларини айтишар эди, лекин бу руҳлар кириб олган таналар, яъни одамлар, Исони унгача умуман билишмаган. Шунга ўҳшаш Исонинг унвонини тезда билиш ва таниш вазиятлар, тез-тез содир бўлиб турган. Ундан ташқари жинга чалиниш, ҳар ҳил ва бир биридан фарқли шахсиятларни ўз ичига олади. Баъзи вазиятларда эса кўп руҳларнинг иштирокини ҳам, кўрса бўлади, масалан, Исо ёвуз руҳдан исмини сўрайди, у эса ”Исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз(Марк 5:9)” деб жавоб беради. Ундан ташқари, Исо ёмон руҳларни одамдан чиқариб ҳайвонларда жойлаштиришга қодир. Гадарадаги тўнғизлар билан бўлган воқеяни қандай тушунтириб бера оласиз? Агар жинга чалиниш касаллиги фақатгина руҳий асабийлашиш, галлюцинация ёки шизофрениянинг бир тури бўладиган бўлса, унда ёмон руҳларни одамдан тўнғизларга ўтишини ва ўзларини денгизга отиб, чўкиб кетишини қандай тушунтириб бера оласиз? Ушбу вазиятлар маълум клиник руҳий асабийлашиш касалликларининг биронтасига ҳам, тўғри келмайди.

Исонинг шахсан ўзи бу касалликларни жинга ёки ёмон руҳга чалиниш деб атаган. У, уларни шундай деб номлаб, шунга яраша уларни енгган. У, дойим ёмон руҳларни хайдаш вазиятларига дуч келган. У шогирдларини хизматга жўнатиб, ёмон руҳларни хайдаш қобилиятини берди. Масиҳийликнинг кўп йиллик тариҳида, кўпгина миссионерлар дунё бўйлаб қилган сафарларида жинга ёки ёмон руҳга чалиниш вазиятларини гапириб ўтишган. Шуниси муҳимки, Масиҳийлик таълимоти тарқалган жойларда ушбу ёмон руҳларнинг тўғридан тўғри хужум қилиш вазиятлари анча камайган. Ҳатто Каломга асосланган дунёвий таълимотда ва Масиҳийликнинг руҳий бойлиги бу вазиятларни контрол остида ушлаб туришга қодир. Лекин таълимот бутунлай дунёвий бўлиб, Каломни ва Худони рад этса, унда бу таълимот вазиятларни контрол остида ушлаб туришга ожизлик қилади, ҳатто эркак-аёллар хурофийликни бутунлай рад этсалар ҳам, бунинг фойдаси бўлмайди. Биз яшаб турган дунё, борган сари худосиз ва дунёвий бўлиб кетяпти, бу билан, ёмон руҳларнинг кучайиб инсон маданиятига суқулиб кираятганини ва цивилизацияли ҳаётимизга кириб келаятганини кўряпмиз. Бу кучлар билан курашиш ёки уларга қаршилик кўрсатишга одамда куч йўқ. Масиҳийлар, жинга чалинганлик вазиятига дуч келганларида, жинга чалинган одамга ёрдам бериш фақат ибодат орқали амалга ошади. Баъзи ёмон руҳга чалиниш вазиятларида биргалашиб, сабот билан ибодат қилиш кераклигини Исо айтиб ўтган.

Ибодат бундай вазиятларнинг барчасига тавсия этилган шифолаш йўлидир. Келинг, ибодатга берилиб бошқа ҳеч нарса қилмаймиз. Жинга чалиниш масаласи бўйича, Масиҳийлар орасида жуда кўп ҳавотирланиш борлигини сезаман. Бу билан олдин айтган ҳақиқатларга зидлик қилаётганим йўқ, аксинча, буларни мувозанатини яхшиламоқчиман ҳолос. Баъзи Масиҳийлар биламан, улар бирон бир иш қилишдан олдин шайтонни боғлаб қўйиш кераклигини сезишади. Ҳизматни бошлашдан аввал, улар йиғилиш ҳонасига кириб, қоронғи кучларни боғлаб қўйиш учун ибодат қилишади. Мен бошқа Масиҳийларни ҳам биламан, улар одам ҳаётидаги ҳар бир муаммога ёмон руҳларнинг маълум қилмишлари сабабчи эканини айтишади.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top