3:18

Бой бўлиш яхшими ё ёмонми?

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Кўп одамлар ўз ҳаётларида бойлик олдида бардош беролмайдилар. Худонинг шундай фарзандлари борки, улар қандай пул топишни биладилар. Агар улар Худонинг Шоҳлигини ва Унинг ҳақиқатини излашса, Худо уларнинг тадбиркорлигини баракалашни хоҳлайди. Бу инсонлар, биз Ёқубни мактуби 5:1-6 да ўқиган бойлардек, хатоларга йўл қўйишмайди. Улар ўз бойликларини ёлғон ва ўғрилик билан орттирмайдилар. Улар уни тўплашмайди ва шахсий мақсадларига ишлатишмайди. Улар ўзларини Худонинг хизматига топширишади ва Худо уларни, ҳамда уларнинг бойликларини Ўзининг Шоҳлиги учун ишлатади. Бу инсонлар маблағни жамғариб, Худованд экинзоридаги меҳнат учун сарфлашади. Улар сув оқаётган қувурга ўхшашади. Улар баракатнинг ариғидир.

«Эҳсон бериш» инъомига эга бўлган инсонлар, шахсан ўзлари учун бойлик йиғишмайди, лекин ўзларининг қўлларидан бу бойлик оқиб ўтиб, Худованд Шоҳлиги учун иш бажаришади. Баъзи қоидалар бойларга ҳам, камбағалларга ҳам алоқадорлигини билиш муҳимдир. «Камбағал» одам ўз пулларини ёлғон билан ундириб, бой каби ёмон иш тутади. Ўз маблағини шахсан ишлатувчи «камбағал» одам ҳам, бой каби ёмонлик қилади. Шунингдек, қанча берганингизни санаш эмас, қандай кўнгил ва қандай истак билан буни қилганингиз муҳим. Мисол учун камбағал бева аёлнинг бор-йўғи бўлган икки чақани берганини кўринг (Марк 12:42-44). Исо айтганки, унинг «эҳсони» бойларникидан кўпроқ бўлган. Нима учун?

Чунки улар ўзларининг бойликларидан ортиқчасини берганлар. Улар ўзларига қолдиргани салмоқли эди! Бева аёл ўзининг қашшоқлигидан берган. У бор йўғининг ҳаммасини берди! Бева аёл эга бўлганининг ҳаммасини берди! Бу “эҳсон бериш” инъомининг сиридир. Масиҳ ҳаётимиздаги ҳамма нарсанинг хўжайини бўлганида бериш осон. Биз унда Унинг амри билан берамиз. Худо уларга фарқи йўқ кўпми озми бўлган маблағни Унинг Шоҳлиги учун ишониб топширса бўладиган инсонларни излайди. У уларга “эҳсон бериш” инъомини беради!

Юзаки кўринишда, маблағ кўп эҳтиёжларга жавоб беради. Пулга иштиёқ – ҳамма ёвузликларнинг манбаидир, лекин пулнинг ўзи – ёвузлик эмас. Пулни ишлатиш биз учун … ва бизнинг руҳий ҳаётимиз учун яхшигина синовдир.

Ҳар бир имонли ўз даромадининг ўндан бир қисмини Худога бериши керак. Бу – ушр бўлади. Лекин нима учун имонли ушр бериши керак? Муқаддас Китоб ўргатгани учун ушр берадими? Жамоатида қонунлаштирилгани учун ушр берадими? Нима учун имонли ушр бериши керак? Уни ушр беришга нима даъват этади? Ушр – бу Худога сажда қилишнинг бир кўринишидир. Биз ушр берамиз, чунки Худони севамиз ва У бизни таъминлагани учун миннатдорчилик билдиришни хоҳлаймиз. Бериш – бу сажда. Сажда – бу бериш! Сажда нафақат сўзларимизда, балки пулларимизда ҳам ифодаланади.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top