3:10

Нима муҳим?

MP3

« — Устоз Тавротнинг қайси амри буюк? – деб сўради. Исо унга: — Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, утун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу биринчи ва энг буюк амр» (Мат. 22:36-38).

Ассалому алайкум. Биз аёллар бозорга боришни, магазинлар пештахтасидаги маҳсулотларни томоша қилишни, сотиб олиш яхши кўрамиз. Баъзан шунчаки магазинга кирамиз-да, ўзимиз кутмаган ҳолда анча-мунча нарса сотиб олганимизни билмай қоламиз. Энг муҳими бу сотиб олган нарсаларимиз танамиз учун озуқавий эмас, шунчаки бекорчиликда танаввул қиладиган нарсалар бўлиб чиқади. Шунинг учун ҳам деярли барча аёллар бозорга чиқишларидан олдин, рўзғорга нималар кераклигини олдиндан рўйхат қилиб оладилар. Бозорга рўйхатсиз чиқиш сизнинг пулингиз ва вақтингизни совуради.

Ҳаётни ҳам шунга ўхшатса бўлади. Кундалик ҳаётимизда нималар қилиш лозимлигини аввалдан белгилаб олмасак, вақтимизни ва кучимизни балки пулимизни ҳам беҳудага сарфлаган бўламиз. Бироқ ҳар куни, ҳар ҳафта ва ҳар ойда қилишимиз керак бўлган энг муҳим нарсаларни қандай билиб оламиз. Ҳар бир одамнинг кундалик ишлари ичида энг муҳим санаган ишлари бўлади. Кўпинча кун мана шу ишларни бажариш билан бошланиши мумкин, ёки бўлмаса куннинг биз истаган ва бизга маъқул бўлган пайтига бажаришни режалаштирамиз. Баъзи аёллар эрта тонгдан уйғониб мўлжаллаган ишларини бошласа, бошқалари эса соат 8 гача ухлайди. Баъзилар ҳар якшанба ҳовузга сузишга борса, бошқалари фарзандлари билан ҳайвонот боғига боради. Ҳар ким учун муҳим нарсалар рўйхати турлича.

Сиз қилмоқчи бўлган муҳим нарсалар сизнинг номингизга яхшилик келтирадими? Биз учун муҳим бўлган нарсаларни Худованд ҳам муҳим деб ўйлайдими? Худованд аллақачон бизнинг «бозорлик рўйхатимиз»ни тайёрлаб қўйган. Худонинг ҳаётимизга белгилаган муҳим ишларини кўриб чиқар эканмиз, энг аввало қуйидаги саволларга эътибор қаратишимиз лозим:

Худо менинг қандай бўлишимни ёки нима қилишимни истайди?

Худованд вақтимни ва маблағимни қандай сарфлашимни истайди?

Худованд менинг қандай ҳарактерда бўлишимни ва қандай сифатларга эга бўлишимни истайди?

Қандай муносабатларда бўлишимни ва нималарни бажаришимни истайди?

Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, Худованд биздан Унинг амрларига кўра ҳаёт кечиришимизни, кундалик ҳаётимиз учун нималарни режалаштирсак ҳам, Унинг амрларига кўра иш тутишимизни истайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам донолик билан фикр юритиб, Худонинг нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда муҳим ишлар рўйхатини тузишимиз керак. Масалан; қариндошлардан бири касал бўлган, бугун бир қўшни билан бозорга боришни режалаштиргансиз, фарзандларингизга вақт ажратишингиз керак, уйдаги йиғилиб қолган кирларни ювишингиз, фарзандларга тушлик ва кечки овқатларни тайёрлашингиз, ишингизга оид баъзи қоғозларни кўриб чиқишингиз керак. Буларнинг ҳаммасига улгура олмаслигингизга кўзингиз етса, улардан энг муҳимларини танланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top