3:26

Эснаш ва керишиш

MP3

Ассалому алайкум. Эснаш негадир кўпчилик одамларда салбий фикр уйғотган. Эснайдиган одамларни ҳам дангаса ва лоқайд деб қарашга ўрганиб қолганмиз. Аммо эснаш жуда юқумли эканини ҳамма билади. Эснаётган одамни кўрган 60 фоиз одам бир қанча вақт ўтиб ўзлари эснашни бошлайдилар. Одатда, бундай одамлар бошқаларнинг муаммоларига ташвиш билдиришга мойиллиги бор одамлар бўлиб чиқадилар. Қизиғи шундаки, эснаш соғлиқ учун фойдали. Олимлар томонидан шу нарса аниқланганки, кўп эснаган одам кўпроқ ажинларга эга бўлиб, тезроқ фикр юритади ҳамда тери ва тўқималар учун кўпроқ кислород олади. Эснаш одамларни тушкун ҳолатдан қутқаради, чалғишга, толиқишни олишга ёрдам беради, шу билан бирга мия ҳужайраларини фаоллаштиради. Артериал босимни нормаллаштириш, асабий ҳолатдан, бўғимлардаги оғриқлардан фориғ бўлишда эснашнинг ижобий таъсир қилиши исботланган.

Эснашда инфарктлар ва юрак билан боғлиқ муаммоларнинг ўз-ўзидан олдини олиш чоралари амалга оширилади. Агар сиз бирор муҳим қарор қабул қилишингиз ёки ўзингизни бўш қўйишингиз керак бўлса, оғзингизни худди эснаётгандек очинг ва тез орада эсноқ тутишни бошлайди. Эснашингиз билан сизнинг кайфиятингиз яхши томонга ўзгарганини сезасиз. Керишиш соғлиқ учун фойдали. Бирор ҳолатда қимирламасдан узоқ вақт бўлганда мушаклар уйишиб, уларда сут кислотаси йиғилишни бошлайди ва уларни тарқатишга эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эвазига ишлаш қобилияти фаоллашиб, умумий фаоллик ошади. Керишиш ҳисобига мушаклар ишга киришиб, кайфият кўтарилади. Оромбахш керишишлар тушкунликка ва ёмон кайфиятга қарши курашишнинг аъло усули ҳисобланади. Бундан ташқари, фаол керишишлар қонни томирлар бўйлаб тезроқ оқишга мажбур қилади ҳамда мияда қон айланишини яхшилайди. 

Эрталаб ўрнингиздан туришдан аввал бироз керишиб олинг, бунда оёқ-қўлларингизни кўпроқ ишга солинг. Ана шундан кейингина каравотдан туринг. Эснаб қўйишни ҳам унутманг – бу юз мушакларининг ривожланишига кўмак беради ҳамда организмни кислород билан тўйинтиради. Кўп эснайдиган ёш оналар учун ҳомиладорлар учун гимнастика жуда асқотади. Релаксациянинг бундай тури узоқ вақт давом этган фаолиятсизликдан кейин меъёрга келмоқчи ва тонусни оширмоқчи бўлганлар учун ҳақиқатда жуда фойдали бўлади. Лекин эснаш ва керишишда ҳам одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш тавсия қилинади. Одатда, эснаш муайян касаллик билан боғланмайди. Аммо у узоқ давом этгудек бўлса, мияда кислород етишмаётганини тахмин қилиш мумкин. Эснаш рефлектор нафас акти бўлиб, бу оғизни катта очган ҳолда нафас олиш ва нисбатан тез чиқаришдир, мазкур жараёнда ўзига хос овоз ҳам ҳосил бўлади.

Киши эснашдан ҳечам ўзини тутиб туролмайди, агар суҳбатдоши ҳозиргина эснаган бўлса. Айтиш керакки, эснашнинг одамга ўзига хос фойдали жиҳатлари ҳам бор. У чарчоқни енгишга, руҳий юкни камайтиришга, ўпкадаги ҳавони янгилашга ва мияни «совитиш»га ёрдам беради. Аммо узундан-узоқ эснаш бош миянинг кислород танқислигига дучор бўлганини ва айрим хасталиклар ривожланаётганини билдириши мумкин. Қизиғи, эснашнинг сабаби борасидаги гипотезаларнинг бирортаси ҳам шу кунгача тўлиқ исботини топмаган.Олимларнинг таъкидлашича, эснаш тезроқ ухлашга кўмаклашмайди, аксинча уйқуни қочириб, организмни тетиклаштиради. Натижада мия фаолияти жадаллашади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top