MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Фарзийлар ушр тўлаганлар. Биз улардан кўра содиқроқ бўлишимиз керак! Улар ушрни фақат қонунда айтилгани учунгина тўлаганлар. Агар қонун буни айтмаганида, улар буни қилмас эдилар! Фарзийлар ушр тўлаганлар, лекин буни сидқидилдан қилмаганлар! Улар фақат қонун талаб этганини қилишган холос. Уларнинг ишлари нотўғри бўлган. Кўп масиҳийлар бугун фарзийларга ўхшайдилар. Улар марҳаматларни олиш учун ушр беришади, лекин шу билан бирга, бу марҳаматларни Ким юбараётгани ҳақида мутлақо ўйлашмайди.

Улар бойликка йўналтирилган ўз мақсадларида, Худодан фойдаланадилар. Улар “кимки ўз даромадидан ўндан бирини берса, Худо бой қиламан” деган Худонинг ваъдасини биладилар. Худо Ўз ваъдасининг устидан чиқиш учун, уларни марҳаматлайди. Лекин барибир, уларнинг ниятлари нотўғри ва сиз ҳам шундай иш тутганингизда беғараз инсонларга бериладиган буюк марҳаматларни олиш имконидан маҳрум бўласиз.

Сиз ўндан бир қисмини бериб сажда қилмаслигингиз мумкин. Аммо сиз сажда қилаётиб ушр бермаслигингиз мумкин эмас. Сажда имонлиларни ўндан бир қисмидан ҳам кўпроғини беришга ундайди. Ростдан ҳам, инсон Худо Шоҳлиги ва Унинг ҳақиқати билан қизиққанида, у ўзини ва ҳамма эга бўлган нарсаларини Худога беради! Олган пулларини инсон Худо иродаси билан ишлатади. У: «Бунинг ҳаммаси сеники, Раббий, ва Мен ҳам сеники, Сен хоҳлаганингдек мени ва пулларимни ишлатгин!» – деб айтади. Бу иш бошқарувдир! Иш бошқарувчи ўзининг эгасига тегишлидир. У ўзининг шахсий бойлигига эга эмас. У ўзининг эгасининг бойлигига масъулдир ва уни хўжайинининг амри билан ишлатади. Бошқарувчи ўзи ҳақида ғамхўрлик қилмайди, чунки хўжайини унинг барча эҳтиёжларини қондиришини билади. У эгасининг бойлиги унинг шахсий мулкидан анча ортиқ эканлигини ва агар у содиқ бўлса, ҳеч нарсада камчилиги бўлмаслигини билади. Қандай ажойиб ҳолат: Масиҳ – ҳамма нарсанинг эгаси. Бизнинг эгамиз биз ҳақимизда ғамхўрлик қилади, У бизнинг эҳтиёжларимизга жавоб қилади. Биз Эгамизнинг бойлиги учун масъулмиз. Биз доимо унутмаслигимиз керак: У – ҳамма нарсанинг Яратувчиси, шунингдек пулларимизнинг ҳам.

Бинобарин, биз бу дарсда Худованд Шоҳлигини ва унинг ҳақиқатини излаган имонлилар, ҳеч нимадан ташвишланмасликлари ҳақида гапирдик. Уларнинг ҳаёти – бу сажда ва улуғлашдир. Худо улар ҳақида ғамхўрлик қилади!

Биз шунингдек, Худо билан ибодатсиз ва саждасиз юриш мумкин эмаслиги ҳақида гапирдик. Шахсий ибодат бизнинг алоқаларимизни ўзгартиради. Биз ўзимизнинг эҳтиёжларимиз ҳақида ташвишланишимизга ҳожат қолмайди. Биз Унинг Шоҳлигини ҳамма нарсадан устун қўйиб, ибодатда изласак, У бизнинг ҳар қандай эҳтиёжларимизни тўлдиради.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top