Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бу дарс – ҳушёр қилувчи дарсларнинг биридир. Биз эътиборимизни шахсий кечиримимизга қаратамиз! Бошқаларни кечирмасдан, Худованд кечиримини йўқотишимиз мумкинми? Биз кечирмаганимизда, Худо бизни кечиришни хоҳлайдими? Бу саволларга жавоблар Муқаддас Китобда ўрин олган.
Ўз юрагида кечирмасдан, ибодатга Худодан жавоб олиш мумкинми? Ростдан ҳам, Худога сажда қилиб ва шу вақтнинг ўзида биродаримиздан нафратланишимиз мумкинми? Биз инсонларни севмасдан, улар учун ибодат қилишимиз мумкинми? Барча одамзоднинг Яратувчисига сажда қилаётиб, шу билан бирга бошқа миллат ва халқларнинг вакилларига Хушхабар воизлигини етказмаслигимиз мумкинми?
Ибодат ва сажда бизнинг бир-биримиз билан бўлган алоқаларимизга ҳам таъсир қилади. Бу ҳақида ўйланг. Инсон сифатида биз белгиланган «ижтимоий» эҳтиёжларга эгамиз. Агар ибодат ва сажда бизга ўз қўшниларимизни севишга ёрдам бермаса, уларнинг нима фойдаси бор?
Исонинг таълимотида кечирим, ибодат ва сажда орасидаги ўзаро алоқа жуда равшан кўринади. Ибодат қилаётганимизда У бунга ишора қилган ва Ўзининг ибодатидан сўнг бу ҳақда алоҳида эслатиб ўтади.
Ҳар бир инсон ўз дўстини сева олади. Кўпчилик одамлар ўзлари севган инсонларни кечира оладилар. Лекин Исонинг кечирими ҳақида Матто Хушхабари 6:14-15-да бизга ёвузлик қилаётганларни кечиришимиз кераклиги ҳақида айтилган. У «дўстларингизни» кечиринг демади, лекин сизни ҳақоратлаганларни кечиринг деди.
Сизни ҳақоратлаганлар ким ва «Кечиринг!» деганлар ким.
У: «Бизни кечир, биз хафа қилганларимиздан кечирим сўраганимиздек» – деб айтмади. У бизга бошқа йўлни таклиф қилмоқда. Биз ёвузлик қилаётганларни кечиришимиз лозим. Биз Худодан бизларни кечиришни сўраймиз. Масиҳий сифатида биз кимни хафа қилган бўлсак, улардан ҳам кечирим сўрашимиз керак.
Худо бизни кечиради, аммо бу кечирим бизни одамлардан кечирим олишимизга асосланмайди. Бошқалар кечирим ҳақида сўрайдими ёки йўқми, бундан қатъий назар, у Худо кечиримига асосланади. Улар Худодан ва биздан кечирим сўрашдан бош тортишлари мумкин. Аммо, агар Худо бизни кечиришини хоҳласак, уларни кечиришимиз керак!
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.