2:53

Имонни мустахкамлашда Инжилнинг ўрни

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Сиз қачондир айтгандирсиз: «Мен кўпроқ имонга эгаман» ёки: «Менда имон йўқми?» Аммо сиз имонга эгасиз. Ҳаммада имон бор. Бу дарснинг бошида мен сизга кўпгина оддий нарсаларни ҳар куни биз имон орқали қиламиз деган эдим.

Сиз ҳозир масиҳийсиз ва сиз янги турдаги имонга эгасиз. Бу имон сиз кўрмаган Шахсга яъни Худога ишонади. Бу сизнинг янги ҳаётингизнинг асосидир.

Ибронийларга 11:1: ”Имон – умидвор бўлган нарсаларнинг мужассамланишидир, имон билан биз кўринмайдиган мавжудотга амин бўламиз”.

Худо – бизнинг имонимиз ва бизнинг ишончимиз манбаи, чунки У Ўз ваъдаларини бажаради. У Ўз Сўзи орқали бизнинг имонимизни мустаҳкамлайди ва бунда биз Худо билан ҳамкорликда бўлишимиз керак. Қачонки биз Худонинг улуғ ишлари ҳақида ўқиганимизда имонимиз мустаҳкамланади. Шунингдек, биз Худонинг муҳаббати ҳақида гувоҳлик қилганимизда имонимиз мустаҳкамланади. Биз Худонинг муҳаббати ҳақида ўйлаймиз, Муқаддас Китоб даврида Худо нимани амалга оширгани ҳақида ўйлаймиз ва У бизнинг кунда ҳам худди ўша бўлганига ишонамиз. Биз Худога ибодатда У бизга жавоб беришига ва бизга нима ҳақиқатда ҳам керак бўлса, шуни беришига умид билан келамиз.

Ибронийларга 12:2: «Имонимизнинг Илғори ҳамда уни камолга Етказувчи Исога кўз тикайлик».

Римликларга 12:3: “ Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар”.

Римликларга 10:17: «Шундай қилиб, имон-эшитишдан, эшитиш эса – Масиҳ каломини ваъз этишдан ҳосил бўлади».

Римликларга мактуб 10:17-да нафақат Худонинг Каломини ўқиш ва фикрлаш имонни мустаҳкамлаши айтилган. Эшитиш ва Хушхабарни эълон этиш ҳам шунингдек имонни кучайтиради. Шунинг учун биз Худонинг Каломи ваъз этиладиган Худо фарзандлари мажлисига боришимиз керак. Ваъз, куйлаш, Худонинг муҳаббати ҳақида гувоҳлик бериш ҳам, бизнинг имонимизни мустаҳкамлайди. Имон табиати ҳақида биз ҳаммасини ҳам тушунмаймиз, лекин биз биламиз, чунки бизнинг имонимизга кўра Худо улуғ ва мўъжизали иш яратади.

Матто 13:58: «Уларнинг эътиқодсизлиги сабабли у ерда кўп мўъжизалар кўрсатмади». Марк 9:23: «Исо унга: “ Эътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади, – деди”.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top