3:01

Муқаддас Рух ёрдами 3 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Исо жамоат Боши сифатида уни Муқаддас Руҳнинг кучи билан таъминлашда давом этяпти (қ. Ҳав. 2:33). Муқаддас Руҳни Имонлиларнинг ҳар гуруҳи эҳтиёжларини қондиришига ишониш мумкин. Бутун гуруҳни мустаҳкамлаш учун У ҳар бир аъзосига руҳий инъомлар беради (қ. Рим. 12:3–8). Масиҳ Танаси аъзоларининг мулоқоти учун зарур бўлган барча инъомларга бир киши эга бўлиши анча шубҳа туғдиради. Одатда ҳар бир имонли томонидан тўғри қўлланилса, барча гуруҳ аъзолари учун ҳақиқий ёрдам бўлиши мумкин бўлган руҳий инъомларга эга.

Павлус Эфесдаги жамоатга қуйидагиларни айтган: “Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик. ‘…’ Шунингдек, Масиҳнинг Ўзи баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларини пайғамбар, баъзиларини Инжил воизи, баъзиларини эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб тайинлади. Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг уммати обод бўла боради” (Эф. 4:7, 11–12).

Коринфликларга у тушунтирарди: “Эй биродарлар, Муқаддас Руҳнинг инъомлари ҳақида бехабар қолишингизни истамайман. ‘…’ Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади. Биров Руҳ илҳоми билан ҳикматли каломни айтади, бошқасига ўша Руҳ билимли гапиришни ато этади. Ўша Руҳ бировга имон кучи, бошқасига эса шифокорлик инъомларини бахш этади. Бировга мўжизакорлик кучлари, бошқасига башоратгўйлик, яна бошқасига руҳларнинг фарқига бориш қобилияти насиб этади. Бирига турли тилларда гапириш, бошқасига бу тилларни таъбир қилиш илҳоми келади. Буларнинг ҳаммаси эса ўша битта Руҳ таъсирида содир бўлади. Руҳ ўзи хоҳлагани бўйича, бу қобилиятларни ҳар кимга алоҳида тақсимлайди” (1 Кор. 12:1,7–11).

Агар Муқаддас Руҳга орамизда эркин бўлишига йўл беришни хоҳламасак, биз шунчалар муҳтож бўлган етакчилар билан у бизни таъминлай олмайди. Бутрус ҳар биримизни қатъий чақириб: “Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар” (1 Бут. 4:10).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top