2:47

Муқаддас Калом 5 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Бир куни хитой бош университетида бир гуруҳ масиҳий талабалар масиҳийликка душман бўлган домлаларни бахс орқали берк кўчага киргизиб қўйишди, аммо оқибатда ҳукумат уларга “тарғибот”ини ман қилди ва зўровонлик билан имонлиларни ўз талабларига бўйин эгишга мажбур этдилар. Масиҳийлар бундай вазиятга тушганда, Инжилни жиддий ва синчиклаб ўрганишга тўғри келади.

Шунга амин бўлиш мумкинки, Битикни эркин ўрганиш фурсати жуда қисқа бўлади.

Яқинда Инжил, китоб дўконлари пештахталаридан ва жамоат дўкончаларидан ғойиб бўлади. Ҳукумати репрессив тартибли мамлакатлар тез–тез севимли усулини қўллайди яъни, Инжил дўкон пештахталарига қўйилади, бироқ уни сотиб олиш учун эса, ҳокимиятнинг асосий “рухсати” лозим бўлади. Бу шуни англатадики, агар кимда ким “рухсат” сўрашга ботинса, миршаблар уни шубҳа остига олинганлар рўйхатига киритиб қўяди.

Ҳукумат томонидан назорат қилинадиган босмахоналар Инжилни босмадан чиқаришмайди. Бирдан бир мустасно ҳолат бўлиб Хитой ҳукуматининг Amity Bible Press босмахонасида Муқаддас Битикнинг босилишига берган рухсати саналади.

Мавжуд маълумотларга мувофиқ, бу босмахона Инжилнинг йигирма беш миллион нусхасини нашрдан чиқарди. Унинг катта қисми фақатгина расмий рўйхатдан ўтган жамоатларга сотилади. Бугунги кунда уй жамоатларининг Инжилга бўлган эҳтиёжи қирқ миллион нусхага етди.

Бир қанча мамлакатларда ҳали ҳам Инжилнинг кўп етишмаслик ҳоллари мавжуд ва чўпонлар кўпинча жамоатга келадиганлар орасида муҳтож бўлганларга қимматбаҳо нусхаларни қандай тақсимлашни билишмайди. Веьтнамдаги бир уй жамоати Инжил мисраларини ўта жонкуярлрик ила ёд олган имонлиларга Инжилни беришга аҳд қилишди. Шунинг учун Инжилни 118–инчи Забурни бехато айта олганларга тарқатишди — ҳаммаси бўлиб у бир юз етмиш олтита оят.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top