3:09

Муқаддас Руҳ 02

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, ҳозир сизнинг эътиборингизга бир нечта муҳим оятларни келтириб ўтмоқчимиз.

Ўйлаймизки, ушбу оятлар ҳар бир масиҳий биродарнинг ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Худо севгисининг кафолати Юҳанно китобининг 3 боби 16 оятида, гуноҳлар учун кечирим эса Биринчи Юҳанно мактубининг 1 боби 9 оятида.

Моддий эҳтиёжларнинг қондирилиши Филиппиликларга мактубининг 4 боби 19 оятида, босган қадамларимиз тўғриланиши ҳақида эса Забурнинг 36 боби 23 оятида, фаравон ҳаёт ҳақида ваъда Юҳанно мактубининг 10 боби 10 оятида.

Муқаддас яшашга тиришишимизда Худонинг ғамҳўрлиги 1 Солномалар китобининг 16 боби 9 оятида, бизларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилишига кафолат эса Римликларга мактубининг 8 боби 28 оятида, васвасалардан халос бўлиш хақида биринчи Коринфияликларга мактубининг 10 боби 13 оятида ва охиргиси қўрқув устидан ғалаба ҳақида биринчи Юҳанно мактубининг 4 боби 18 оятида аниқ қилиб ёзилган.

Азиз биродарлар, шу каби бошқа минглаб ваъдаларни Муқаддас Калом ўз ичига қамрайди. Инжил ҳар бир масиҳий севги, қувонч, тинчлик, ишонч ва кўплаб бошқа ижобий сифатларга эга бўла олишини ваъда қилади.

Лекин шунга қарамай, Доктор Билли кўплам мамлакатларда 90% масиҳийлар тушкун ва мағлубиятли ҳаёт кечиришларини аниқлаган. Руҳий идрокни билиш имконига эга бўлган бошқалар ҳам шунга ўҳшаш ҳолатни ташкил қилган. Азизлар, шу 90% орасида ҳар биримиз бўлишимиз мумкин.

Худога садоқатли бўлишимиз мумкин. Инжилни сидқидилдан ўқиймиз, ибодат қиламиз, гувоҳлик берамиз, жамоатда фаолмиз, шундай бўлса-да йилдан-йилга мағлубиятли жангда курашишда давом этамиз. Васвасалар келади!

Биз қўрқа-писа қаршилик қиламиз, кейин пастроқ тушамиз, ён берамиз ва охири мағлуб бўламиз. Буняннинг “Сайёҳ зиёратчининг саёҳати”даги жаноб Масиҳий билан умидсизлик ботқоғида ойлаб сайр қиламиз. Кейин руҳий чекинамиз ва қисқа вақтга Алп чўққига қайтамиз.

Паст-баландликлар, ғалаба ва мағлубиятлар! Ва бирдан биз Римликларга мактубининг 7 боби 24 оятида Павлус билан бирга йиғлаб юборамиз. “Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мени ким қутқазар экан?” Албатта бундай ҳолатда Раббимиз Исо Масиҳдан бошқа ҳеч ким.

Ҳар куни Инжил ўқийман, ибодат қиламан, Муқаддас битикларни ёдда сақлайман, лекин шундай бўлса-да, ҳеч қачон ҳеч кимни Масиҳга олиб келолмадим. Камчилик -ўзимизни Худога тўлиқ бағишлашда. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top