Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Яхши таниш бўлган хитой чўпони Вань Минь–дао (Wang Ming–dao) ахийри қамоқдан озод бўлганда у шундай деди: “Қамоқда ўтказган бутун йигирма йилим давомида менда Инжил йўқ эди. Бахтимга, йигирма бир ёшимдан йигирма тўрт ёшимгача уйда яшадим, уй юмушларини бажарган кезларимда Инжилни ўрганар эдим. Мен кўплаб парчаларни ёд олдим. Қамалган вақтимда бу мисралар бирин кетин юрагим тубидан чиқиб, мени мустаҳкамларди. Агар Худонинг бу сўзлари бўлмаганда, нафақат мен, балки кўплаб мен билан бирга бўлган бошқалар бутунлай мағлубиятга учраган бўлардилар”. Хитойнинг жанубий қисмидан бўлган чўпон Лам (Lamb) худди ўша маҳал узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаётганди. “Мен Инжил мактабида Битикдан нега шунчалар кўп мисралар ўқиш кераклигини ўшанда тушундим, — деди у. — Инжил мисраларини мунтазам такрорлаш орқалигина мен соғлом ақлни сақлаб қолдим”.
Муқаддас Китобни ўқиш, уни ўрганиш ва у ҳақида фикр юритиш
Жамоат энг яхшиси, фақатгина Худо Каломини эсда сақлаш ва жиддий ўрганиш воситасида мушкул вазиятларга тайёр бўлиши мумкин. Масиҳийларга Инжилни тўлиқлигича билиш талаб этилади. Унинг мазмунини эсда сақлаш Инжилда ифодаланган Худо фикрини тушунишга ҳам ёрдам беради.
Инжилни ўрганишга қай йўсинда ўтилади? Биринчидан, у сиз гапириб бермоқчи бўлаганларга эмас, ўзингизга зарурийлигини тушуниш билан Инжилни ўрганишга чоғланинг. Иккинчидан, Инжилга юмшоқ юрак билан яқинлашинг. Инжилни сиз эшитишингиз лозим бўлган нарсаларни гапиртиришга мажбур қилманг, балки уни Худонинг Ўзи томонидан айтилган нарсаларни очиш учун ўрганинг. Инжилни ўрганиш одамни тарбия қилиш учун эмас, балки уни қайта тарбиялаш учундир.
Қайта ва қайта Муқаддас Битик Худо Каломи ҳақида фикр юритишга ундайди. Бунинг учун эса вақт ва интизом лозим бўлади, натижада эса биз руҳий мукофот ва марҳамат оламиз. Фикр юритмоқ — Инжилий мисралар ва лавҳалар борасида мақсадга қаратилган ҳолда ўйлаш ва қай тарзда уларни ўз шахсий ҳаётимизга тадбиқ этиш мумкинлигини тушуниш демак. Муқаддас Битикни тадбиқ қилиш учун биз ўзимизга учта муҳим савол беришимиз керак:
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.