3:02

Тенг ҳуқуқлилик

MP3

Ассалому алайкум. Ҳозир аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлиши, оддий ҳол бўлиб қолди. 19 аср бошларида ёки ундан олдинроқ «тенг ҳуқуқлилик» атамаси йўқ эди. 21 асрга келиб, бу атамани кишилар оддий қабул қилишади. Ҳатто ҳали ҳам бу ҳақида гапириш бироз кулгили туюлиши мумкин. Аммо дунё мамлакатлари ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, бу тўғрида бугун ҳам бемалол баҳс олиб бориш мумкинлигига амин бўламиз. Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидан бошлаб Американинг қора танли аҳолиси ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, ирқий камситилишга қарши кураш бошладилар. Қора танли ирққа мансуб ажойиб халқпарвар шахс Мартин Лютер Кинг қора танли Американинг ҳақ-ҳуқуқлари йўлида жонини фидо қилди. Уни нутқ сўзлаб турган пайтда отиб ўлдиришди.

Аёлларнинг тенг ҳуқуқлилик масаласи ўзига ҳос тарихга эга. Инсоният иждимоий тарихининг муҳим таркибий қисми сифатида бу ҳаракатга ўн тўққизинчи аср бошларида асос солинган. Америка аёллари ўз ҳуқуқлари учун курашни 1848 йили бошлаганлар. Хуллас тарихга назар соладиган бўлсак, Ислом давлатларид ҳам Европа давлатларида ҳам аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги борасида кўпгина қарорлар чиқарилган. Аммо шунга қарамай, шарқ давлатларининг баъзиларида қизларнинг мактабга боришлари оила ва қариндошлар томонидан таъқиқланади. Масалан Ироқ урушидан олдин мактабга қатнаётган ўқувчиларнинг бор йўғи 48 фоизини қизлар ташкил қилган, ҳолбуки Ироқда қизлар тақчил эмас.

Бугунги кунда бутун дунёда аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг таълим олишида эркаклардан паст кўрилмаслиги масаласида жуда кўп давлатлар турли ишларни амалга оширишмоқда. Қиз ва аёлларнинг таълим олишига, сиёсий масалалардан боҳабар бўлишига уриниш ҳали етарли эмас. Биринчи навбатда уларнинг оилада ва жамиятда озод ва ҳавфсиз бўлишини таъминлаш лозим. Агар аёл киши оилада таҳқир ва камситилишга учраса, у ҳеч қачон таълим олишга имкон топмайди. Бугунги кунда аёлларнинг камроқ маълумотга эга бўлиши, дунёда бўлаётган воқеалардан беҳабар бўлиши, баъзи давлатда эркак жинсларга жуда маъқул келади. Бироқ улар уйда турли таҳқирларга учраган, носоғлом ва ўқимаган аёл ўқимишли, соғлом ва дунёқараши кенг фарзандларни тарбиялай олмаслигини унутишади.

Дунёнинг баъзи жойларида мажбуран аёл ҳомиласидан жудо қилишади, бошқа жойларда эса пуштсизлантирилади. Ўғил болаларнинг ёки эркакларнинг суннат қилиниши Шарқ давлатларида жуда оддий ҳол. Бу тиббиёт ва дин томонидан ҳам маъқулланади. Бироқ хотин-қизларнинг суннат қилинишига қандай қарайсиз? Ростдан ҳам баъзи Учинчи Дунё мамлакатларида бундай ҳолат қадимдан қўллаб келинган. Ачинарлиси бу ишлар ҳозир ҳам амалга оширилмоқда. Бундай давлатларда аёлларнинг таълим олишига, ўз ҳақ-ҳуқуқини таниб олишига бўлган қаршиликлар уларнинг осонгина алданиб қолишларига сабаб бўлмоқда. Масалан, бундай аёлларни кўп иш ҳақи ваъда қилиб, бошқа давлатларга фоҳиша сифатида сотиб юборишлари, мажбурлаб оғир ишларда ишлатишади. Аёлларнинг ва келажакнинг тақдири оқил давлатнинг ва кучли жинс вакиллари бўлмиш эркакларнинг қўлида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top