4:06

Келажакда ўғлингизни қолдиришингиз қандай бўлади?

MP3

Xурматли тингловчилар бу мавзу орангиздан баъзиларингизга жуда яхши таниш бўлса баъзиларингиз бу бутунлай Янги мавзу. Xаётимиздаги тез-тез кўзга ташланадиган муаммо бу оиладаги, қайнона-келин ёки ўғил билан она ўртасидаги ноқулай вазият xисобланади. Айниқса қайнона келин муаммоси деярли xар бир оилада учрайди. Бу муаммонинг асосий негизи нима? Ўша муаммо билан қийналаётганлар ўзларидаги бу муаммонинг асл сабабини билармиканлар? Она бўлиш қийин. Бунинг нақадар қийинлигини она бўлиб, фарзанд ўстирганида билиш мумкин. Она фарзандини еру-кўкка ишонмай парвариш қилади. Вақти келса ўз онасига xам ташлай олмайди. Шунчалик ардоқлаб, қийналиб катта қилган ўғлини бир куни келиб, келиннинг иxтиёрига бериб қўйиш… Балки бу муаммонинг асосий сабаби рашкдир. Қисман шундай дейишимиз xам мумкин. Аммо бу муаммонинг биз томони xолос. Муаммо чиқишининг асосий сабаби бу онанинг ўз боласининг қолдира олмаётганида. Агар Муқаддас Каломдан Ибтидо китобини ўқисангиз, у ерда одам учун ёзилган бир xақиқат бор: «Киши ота-онасини қолдириб, хотинига ёпишиб қолади, шунга кўра улар икки эмас бир бўлади”. Бу xақиқатни ўқиганмисиз? Буни Худо ёзган. Эркак ва аёлни бир қилиб, ўзи хоxлаганидай оила яратиш — Худонинг хоxиши эди. Худо анна шундай мукаммал ва пок оилани хоxлайди. Оятда: “Киши ота-онасини қолдириб”, деб ёзилган. Шундай экан уйланаётган xар бир йигит ота-онасини қолдириши керак, акс xолда хотини билан бир бўлолмайди. Эр-хотин бир бўлмас экан, мукаммал ва Худо хоxлаганидай оила бунёд бўлмайди. «Қолдириш” сўзини бунчалик шафқатсизлик деб билманг. Қолдириш бу руxий маънога эга. Қолдириш бу энди ота-онанинг ғамхўрлигидан хотиннинг ғамхўрлигига ўтиш дегани. Қолдириш бу энди ота-онага қарамаслик ва xурмат қилмаслик дегани эмас. Сиз аввалгидай ўғлингиз учун қадрли ва меxрибон она бўлиб қолверасиз. У сизни яхши кўради. Аммо сизга бўлган муxаббати билан хотинига бўлган муxаббати орасида фарқ бор. У энди хотинига интилади. Сиз у учун ягонасиз. Хотини у учун она бўлолмайди. Худо яратган xар қандай муносабатлар орасида энг яқин ва чуқур муносабат бу эр-хотин орасидаги муносабатдир. Агар ўғлингизга бекаму кўст бахт тиласангиз, сиз xам ўғлингизни қолдиришингиз керак бўлади. Бу қийин бўлиши мумкин, аммо унинг камоли унинг бахти учун шундай қилишингиз керак. Айнан ўша қолдира олмаслик ва рашк туфайли жуда кўплаб қайнона ва келинлар ўртасида жанжаллар келиб чиқади. Бу жанжаллардан табиийки фақат ўғил азоб чекади. У нима қилсин. Хотинини айблай деса хотинини севади, онасини айблай деса у онаси хотинини олдида уни айблай олмайди. Икки ўт орасида қоврилган ўғилга қийин бўлади xолос. Яқинда бир художўй аёлнинг келинига айтаётган гапларини эшитиб, ич-ичимдан ўша аёлга бўлган меxрим товланди. У келинига шундай деяётган эди: «Қизим, бундан буён ўғлим сенники. Унга яхши қарагин. Уни қийнаб қўйма. Xар доим унинг қорни тўқ, усти бут, кийимлари озода бўлсин. Унинг кўнглини ранжитма. Мумкин қадар унга муносиб ёрдамчи бўлгин. Шундай қилгинки, У: «Сен энг яхши аёлсан”, десин. Доимо орангизда Худованд xукмрон бўлсин.” Бундай сўзларни эшитиб, ўша аёлнинг жасоратига ва иродасига қойил қолдим. Бу xар қандай xам онанинг қўлидан келавермайди. У ўғлини бутунлай келинига топшираётган эди. Агар келажакда ўғлингизни қолдириш қийин бўлишини xис қилаётган бўлсангиз, бу учун xозирданоқ ибодат қилишни бошланг. Қолдириш xақида кўпроқ ўрганинг. Унинг қандай бўлишини, ёши катта аёллардан сўраб билиб олинг. Шунда кейинчалик ўша xолатга тушсангиз қолдиришингиз унчалик қийин бўлмас, деб ўйлаймиз. Нима бўлганда xам Худованд доимо сизга ёр бўлсин. Xар қандай қийинчилигингизда У сизни қўллаб қувватлашига ишонамиз. Худованднинг руxи сизни асло тарк этмасин! Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top