3:15

Муқаддас Калом 7 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Ҳар бир масиҳий Битикнинг калит оятларини ёддан билиши керак, мисол учун Юҳанно Хушхабари (3:16; 5:24), Эфесликларга Мактуб (2:8–9).

Ҳафтасига ҳеч бўлмаганда биттадан оят ёд олиш яхши бўларди. Кунига биттадан оят унданда яхшироқ. Мисол учун, мулоқот гуруҳингизда сиз Инжилни бутун боблари билан эсда тутиш режасини ишлаб чиқишингиз мумкин. Бир бобни икки ёки уч одамга тақсимлашингиз мумкин. Сўнгра, бир оз вақт ўтиб, гуруҳ аъзолари бу бобни кўчириб олишлари учун учрашишлари мумкин. Малакани ошириш билан бу жараённи мунтазам назорат қилиб, ҳаттоки кичик жамоатда Юҳаннога биринчи мактуб ёки Филиппиликларга Мактуб каби Битиклардан парчаларни ёд олиш мумкин. Ёд олишни ҳозироқ бошлаш муҳимдир. Бу тиришишга арзийди, агар ҳаттоки сиз ҳечам Битикнинг фойдали эканлигига шубҳа қилмаган бўлсангиз ҳам.

Роппа–роса бугундан бошланг!

Бир ёш масиҳий Вьетнамнинг шимолий қисми, ҳокимият коммунистлар қўлига ўтган жойда яшарди. У агар яна озод дунёга чиқса, ниҳоятда диққат ва тиришқоқлик билан Инжилни ўрганишга онт ичди. Кейинроқ, у истиқомат қилган туман жанубий Вьетнам жангчилари томонидан озод этилди ва у ўз қасамини адо этишга киришди.

У Битикдан оятларни ёд олиш билан биргаликда, Инжилий илоҳиёт асосларини тушунишга интилди. Бир неча йил ўтиб, мамлакатнинг ўша тумани яна коммунистлар зулмига ўтди, лекин бу сафар ёш йигит қийинчилакларга шай эди. У Ғарбга қочгандан кейин, ёдланган Инжил оятлари унинг учун қандай юпатиш ва далда бўлгани ҳақида гувоҳлик берди. Бу оятлар ёрдамида у ва бир қанча имонли биродарлари Худога топина олдилар ва бир–бирини қўллаб–қувватладилар.

Ҳаммасидан ҳам кўра, Инжил оятлари мусиқа билан эсда қолади.

Хотира Инжил оятларининг катта миқдорини қўшиқ воситасида сақлаб қолиши мумкин. Бундан ташқари, Муқаддас Руҳ мусиқага солинган Инжил оятларини руҳимизни ёндириш ва биз Инжилга мурожаат қилишимиз керак бўлган вазиятда унинг мазмунини эслатиш учун қўллаши мумкин. Албатта, шунчаки ёдлаш — фақатгина бошланиши. Имонлилар шуни тушунишдики, ёдланган оятларнинг кейинчалик ёзиб олиниш шарти билан парчаларни ёдда тутишга кетан уриниш кенг миқёсда одамга унинг мазмун ва моҳиятини тушунишига ёрдам беради.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top