Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Мулоқот гуруҳингиз эслаб қолиш дастурига қўшимча равишда Инжилнинг босма нусхаларини сақлаш учун бирон нарса қилишни бошлаши мумкин. Инжил ҳар доим бемалол топилиши мумкин бўлган Китоб деб ўйламанг. Ҳар қайси имонлида ҳар куни ўқиши лозим бўлган Инжилнинг камида бир нусхаси бўлиши даркор.
Агар сиз эркин жамиятда яшасангиз, Инжилни ўзингиз билан бирга Исога бўлган эътиқодингиз далили сифатида очиқчасига олиб юришингиз мумкин. Агарда қувғин вақтлари келганда, Инжилингиз топиб олинса, мусодара қилишади. Сиз уни қандай сақлаш ва уни ҳукумат вакиллари қўлига тушиб қолмаслигини биласизми? Баъзи имонлилар айрим ҳолларда уни қўнғир қоғозга ўраш кифоя эканлигини билиб олдилар. Бошқа бирлари эса унинг муқовасини олиб ташлаб, бир нечта китобчаларга ажратишади.
Имонга келмаган одамларнинг орасидан баъзилар юпқа китоблардаги Инжил қисмларини билиб олиши мумкин. Ҳар бир масиҳий оиласи ҳеч бўлмаганда Инжилни битта нусхасини сақлаш ҳақида қайғурмоғи лозим. Кўп китобларни фош қилиши ва мусодара қилиши жуда осон, лекин ҳатто топилмай қолган битта Инжил ҳам имонлилар гуруҳида Инжил таълимотини тоза сақлашга ёрдам беради.
Эсда тутингки, масиҳийлар, ўзларига душманлик вазиятлар тушганда Инжил оятларини эсда тутиш ва Муқаддас Битикнинг босмадан чиққан нусхасини сақлашга интилиш жуда муҳим. Агар сиз мулоқот гуруҳида ҳозироқ иккала дастур бўйича ҳам иш бошласангиз, гуруҳингиз аъзолари орасида руҳий ришталарни мустаҳкамлашга ёрдам беришига, йиғилишда жиддий муҳит яратишига ва Худо Каломига бўлган ўзининг бағишловини чуқурроқ ҳис этишига имкон беришини фаҳмлайсиз.
Инжил нусхалари шароитга қараб чекланиб қолса, сиз сақлаб қола олган Худо Каломининг нусхаларини тарқатишни бўйнингизга олишингиз керак. Агарда Инжил ўқишга имкони бўлмаган бошқа масиҳийлар ҳақида билиб қолсангиз, уларнинг унга бўлган эҳтиёжини қондира оласиз.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.