Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Янги аҳд жамоатининг оддий ҳақиқатларидан бири яққол равишда унинг ибодатга бўлган муносабатида намоён бўлади. У Муқаддас Руҳ ваъдасини кутган ҳолда ибодат қиларди (қ. Ҳав. 1:14). Яхудо Ишқариётни ўрнини тўлдириш керак бўлганда, бир юз йигирма имонли бу ҳақда ибодат қилиш учун бирга йиғилишди. Улар Муқаддас Руҳ билан тўлиб–тошганда, яна ибодат йиғилишида тўпланишган эди (қ. Ҳав. 2). Ушбу буюк ҳодисадан кейин, улар қайтадан ибодатга қайтишди (қ. Ҳав. 2:42). Давлат уларни сиқувга олишни бошлаганда, улар яна ибодат қилишди (қ. Ҳав. 4:23–31).
Ҳаворийлар Китобининг 4–бобидаги ушбу ибодат қувғин шароитидаги масиҳийлар учун намуна ибодатини ўзида мужассам этади. Унда улар Худонинг мустақил ҳокимиятини тан олишади, таъқиб бўлиши борасидаги Инжилий башоратни эслайди ва буни мавжудлик дея қабул қилади. Улар қувғиндан қутулиш учун ибодат қилишмайди, лекин жасорат ва кучни сўрашади. Эътибор беринг, Худо бундай ибодатдан мамнун ва унга жиддий тарзда жавоб берганди (Ҳав. 4:31).
Илк жамоатнинг ибодатга боғлиқлигини бутун Ҳаворийлар Китобида кўриш мумкин. Ўша пайтларда имонлилар нимага дуч келмасинлар, четдан таъқиб (қ. 7:59–60) бўлсин, жамоат ичида беҳуда тортишув (қ. 6:1–4) бўлсин, янги имонга келганларнинг Руҳ кучига муҳтожлик ҳоллари бўлсин, улар ибодатга юзланганлар.
Худо Ўз жамоати фаолиятида ниманидир ўзгартмоқчи бўлса, У буни ибодат орқали қилган. Бутрус ибодат қилганида, Худо уни биринчи мажусий имонлиларга юбориш истагини тушунтирди (қ. Ҳав. 10:9), Антиохиядаги жамоат ибодат қилганда (қ. Ҳав. 13:2–3) ўша пайтлар Павлус ва Барнабони жамоатнинг илк миссионерлари сифатида ажратди. Ҳаворий Павлус ўз хизматининг энг аввалидан бошлаб охиригача мунтазам ибодат намунасини кўрсатиб берди.
У ибодатни имонлилар ҳаётининг шу қадар муҳим қисми деб билдики, оқибатда у ўзининг ҳар бир мактубида у ҳақда доимо эслатиб ўтган. Унинг таълимоти Исонинг қисқа таълимотини ривожлантиради ва кенгайтиради.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.