3:40

Исо шогирдлари ҳақида…

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Юҳанно ҳушҳабаридаги 17- бобда ёзилган ибодатни ўқиган киши, Исо нафақат ёнида бўлган ҳаворийларини, балки бўлажак шогирдларини ҳам қаттиқ севганини аниқ кўради. Аммо шуни тан олишимиз керакки, Исо аввало бизни қутқариш тўғрисида ўйламаган. Унинг асосий мақсади, ер юзидаги хизматининг бошидан охиригача, самовий Отасининг исмини муқаддас қилиб улуғлаш эди. Масалан, Исо Носира шаҳридаги синагогада ер юзига нима учун келганини тушунтираётиб, Ишаё пайғамбарнинг ўроғлиқ битигидан қуйидаги сўзларни ўқиб берганди: «Худо менга Ўз руҳини бериб, камбағалларга хушхабарни эълон қилиш учун мени танлади». Исо бу оятни ўқиб бераётиб, Худонинг исмини аниқ талаффуз этгани шубҳасиздир.

Исо ер юзига келишидан анча олдин, яҳудий дин раҳбарлари халққа Худонинг исмини қўллашни тақиқлаб қўйишган эди. Исо, Муқаддас Китобга асосланмаган бундай одатни қатъиян рад этган, десак адашмаймиз. У душманларига шундай деганди: «Мен Отамнинг номидан келдим, аммо сизлар мени қабул қилмаяпсизлар. Борди-ю, бошқа кимса ўз номидан келганида, уни қабул қилган бўлардингиз» (Юҳан. 5:43). Ўлимидан бир неча кун аввал эса Исо: «Ота, исмингни улуғла»,— деб ибодат қилган (Юҳан. 12:28). Бу сўзлардан, Исо нима ҳақда кўпроқ ташвишлангани кўриниб турибди. Ҳа, биз ҳозир кўриб чиқаётган ибодатда Исо самовий Отасининг исми учун нега шунчалик қайғурганини кўриб, ҳайрон қолмасак ҳам бўлади.

Исо самовий Отасининг исмини ошкор этиши нимани ўз ичига олган? Исонинг шогирдлари қайси мақсадни кўзлашлари керак? Исо ибодатда шундай деган: «Дунёдан танлаб олиб, менга берган одамларингга исмингни ошкор этдим. Улар Сеники эди ва Сен уларни менга бердинг. Улар эса Сенинг сўзингга риоя қилишяпти. Бундан буён мен дунёда бўлмайман, Сенинг ёнингга кетяпман, улар эса дунёда қоляптилар. Эй муқаддас Отам, улар ҳам биз каби бир бўлишлари учун, менга берган номинг ҳаққи уларни ҳимоялагин» (Юҳан. 17:6, 11). Шогирдларига самовий Отасининг исмини ошкор этиш, бу исмни талаффуз қилишдан кўра кўпроқ нарсани ўз ичига олган. Исо уларга Худонинг исми ортида нима турганини, жумладан Худонинг ажойиб фазилатларини ва биз билан қай тарзда муомала қилаётганини билиб олишга кўмаклашган. Боз устига, Исо осмонда улуғвор мавқега эга бўлиб, шогирдларига бутун ер юзи бўйлаб Худонинг исмини маълум қилишга ёрдам беряпти. Уларнинг мақсади нима? Бу ёвуз дунёнинг охири келгунча, шогирдларнинг сонини ошириш. Ўшанда Яҳова содиқ шоҳидларини қутқаришга киришиб, Ўз исмини ажойиб тарзда маълум қилади. Исо ҳақиқатан ҳам самовий Отасининг исмини маълум қилди. Жамоат Боши сифатида у Отасининг исми ва ниятларини барчага маълум қилишимизга ёрдам бериб келяпти. Келинг, унинг бошчилигига бўйсуниб, ваъз қилиш ва шогирд тайёрлаш топшириғини ғайрат билан бажарайлик. Шунингдек, бебаҳо бирлигимизни сақлашга жон куйдирайлик. Шундай қилиб, биз Исонинг ибодатига мувофиқ йўл тутган бўламиз ва Худонинг исмига шараф келтириб, абадий бахтга эришамиз.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top