3:12

Ибодат кучи 6 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Музаффар масиҳийни аниқлашда биргина ҳал қилувчи хусусияти унинг ибодатда Худо билан ҳақиқий мулоқотидаги тажрибаси бўлиб саналади. Масиҳийликка қарши бўлган шароитларда қолган имонлилар гуруҳи ғалабаси ҳақида ҳам шундай айтиш мумкин.

Лекин, қандай қилиб, гуруҳда Худо билан самарали ибодат мулоқотини ўстириш мумкин? Биринчидан, Инжил ибодат борасида нима дейишини ўрганишга тўғри келади. Ибодатда Худо кучига эга бўлган одамлар ҳақида Битикда келтирилган мисолларни ўрганинг. Инжил таълимоти сизга таъсир ўтказиши учун сиз уни англашингиз лозим бўлади. Ибодат тўғрисидаги соғлом Инжил таълимоти доимо мулоқот гуруҳингизда баён қилиниши ва амал қилиниши даркор. Янги ва Эски

Аҳдда имонлилар ҳаётида ибодатнинг амалий тадбиқ қилиниши кўрсатилган бебаҳо лавҳалар мавжуд. Ҳар бир янги имонга келганларга ибодат ҳамкори сифатида, агар мумкин бўлса, етилган масиҳийни бириктириш қандай яхши. Улар доимо мунтазам равишда учрашиб туришлари ва ҳам назарияда, ҳам амалиётда ибодатнинг турли хилларини ўрганишлари зарур. Ёш имонли тобланган шафоатчи бўлганда, у бошқа янги имонга келган учун ҳамкор бўлиши мумкин.

Имонлилар ибодатда кучли бўлиши учун, Жамоат ибодатда сўралиши лозим бўлган муҳтожликларни англашни ўрганиши керак. Инжилда кризис вақтларида қандай ибодат қилиш кераклиги ҳақида ёзилган ва бизни улар ёрдамида ибодат қилишга чақириламиз. Шунга қарамай, кризислар кўпинча ниҳоятда паст даражадаги ибодат ҳаётининг оқибати бўлиб ҳисобланади. Агар биз кичик муҳтожликларимизни улкан муаммоларга кўтарилишигача кутмай Худога олиб келсак, биз кўплаб кризис вазиятларини босиб ўта олган бўламиз. Худойимиз ҳаётимизнинг энг майда муфассалликлари билан қизиқмаслик даражасида банд эмас.

Битикда Худо оддий чумчуқ сингари ёки бошимиздаги соч толалари нечталиги каби тафсилотларга қизиқиши гапирилади. Баъзан ёш имонлилар фақат “муҳим” нарсалар борасида ибодат қилиш мумкин деб нотўғри ҳисоблайдилар. Худойимиз Ўз фарзандлари ҳаётининг ҳар бир майда томонлари билан қизиқишини кўрсатиш керак. Худо ваъдасини доимо қайтариш ниҳоятда муҳим. Худо Ўзи аҳд қилгани сабаб, ибодатларимизга жавоб беришига ишонамиз. Кутиш ҳисси эса, ҳаяжонли кечинмага айланиши мумкин.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top