MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, масиҳийлик ҳаётимиздаги энг муҳим омиллардан бири бу ибодатдир.

Лекин биз қандай ибодат қиляпмиз? Албатта ибодат қилган вақтимизда фикримиз тўлиқ Худовандга қараши жуда муҳим. Биз Муқаддас Китобдан Забурнинг 85 бобини ўқиганимизда, ана шундай ажойиб намунани кўришимиз мумкин. Бу жойда Довуднинг ибодати ҳақида гап боради.

Бу Забурда кўплаб кечирим ва Худованддан муҳтожлик ҳақида сўраш намунасини кўришимиз мумкин. Буни биз учта ҳақиқатга бўлиб ўрганишимиз мумкин. Айниқса 1 ва 4 оятлар Худованддан сўраш ҳақидаги ҳақиқатларга асосланган. Худованд марҳаматлидир. Мен аниқ биламан, У мени эшитади. 6 ва 9 оятлардаги сўраш эса 10 оят билан боғлиқдир.

Бу жойда Худовандга Сен буюксан деб мурожаат қилинмоқда. Ҳа, Худованд чиндан ҳам буюк ва У менга жавоб беради. Бундан ташқари 11 ва 14 оятлар ҳам бор. Бу оятлар эса шу бобнинг 15 ояти билан боғлиқдир. Худованд сахийдир. Мен биламан, У менга ёрдам беради.

Азизлар, агар ибодат вақтида тўлиқ Худовандга қарасак, Унинг ҳаётимизда ишлаётганини ва ҳаётимизда қилаётган ўзгаришларини кўришимиз мумкин. Иезекил ажойиб хизматчи пайғамбар эди. Худованд уни анча мушкул бўлган ва муаммолар билан лиқ тўла хизматга тайёрлаган эди.

Агар пайғамбар китобининг 3 боби 5 оятини ўқиб кўрсак, Худованд пайғамбарни бошқа халқларга ёки бегоналарнинг олдига боришини эмас, аксинча ўз халқининг олдига боришини хоҳлаётганини кўрамиз. Балки Иезекил учун бу нарсани амалга ошириш қийин бўлгандир. Унинг хизматидаги энг катта муаммо ҳам шунда эди.

Қачонки Иезекил Худованддан очиқлик олганидагина, Худованд уни чақирди ва Ўз хизматига юборди. Иезекил Худовандга қулоқ тутди ва айтган жойига борди. Балки хизмат давридаги айрим муаммоларни кўриб, унинг юрагида яна бироз оғирлик пайдо бўлган бўлиши мумкин. Лекин у яна Худовандга мурожаат қилди ва аниқ очиқлик олди ва яна олдинга қараб юрди.

Бу унинг моммоларини ечилиши учун энг охирги қарор эди. Азиз биродар, Худовандга хизмат қилган вақтимизда юракда хурсандчилик билан қилиш жуда муҳим, айниқса Худованддга мурожаат қилиб ибодатимизга аниқ жавоб олсак, ўйлайманки, юрагимизда тинчлик бўлади ва ҳар бир қилган хизматимиздан нафақат Худованд, балки ўзимиз ҳам хурсанд бўламиз.

Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top