3:37

Ибодат кучи 7 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Агар биз ўз ҳаётимизнинг аниқ муҳтожликлари учун ибодат қилсак ва ўз сўровларимизни аниқлик билан Инжил аҳдларига асосласак, ибодатга олинган жавоб имонимизни тасдиқлайди. Мана нима учун аниқ ибодат қилиш ва ибодат эҳтиёжларини ёзиб бориш шу қадар муҳим. Имонлиларнинг аниқ ибодатига Худо жавоб қилганда, ёш имонлилар доимо буюк ҳайрат билан вазиятни қабул қиладилар.

Муҳтожлик билан хоҳиш ўртасидаги фарқни тушуниш керак. Аксарият заиф масиҳийлар бу фарқни англамайдилар. Улар, Худо уларнинг хоҳишларини бажо келтиришини талаб этадилар, бироқ Худо улар учун нима фойдалилигини билади ва улар сўраганини бермайди. Оқибатда улар ҳафсаласи пир бўлади ва осонгина душман учун ўлжага айланади. Вьетнам урушидаги ракета ҳужуми вақтида, Худо ёш солдатга масиҳийлардан ҳеч ким ўлмаслигига ишонч беради, шунга қарамай, бир қанча вақт ўтиб, ибодат қилувчилардан бири жиддий яраланди. Оёғида снаряддан бўлган қаттиқ оғриқ билан ҳам у Худога ҳеч ким ўлмагани учун ташаккур айтарди. У қаттиқ яраланишдан жафо чекмаганда, ниҳоятда хурсанд бўлиши мутлақ равшан эди, лекин Худо бу ҳодисани бир қанча имонга янги келган солдатлар имонини тасдиқлаш учун қўллаган. Ибодат вақтида биз қандай ҳолатда бўлишимиз керак? Инжилда (қ. Ибр. 24:26), тиззада турган (қ. 3–Шоҳ. 8:54), Худо олдида мукка тушиб ётган (қ. Мт. 26:39) ибодатга мойил кишилар намунаси келтирилган. Одам ҳолати унча муҳим эмаслиги мутлақ аниқдир. Нахимиё китобида (2:4–5), масалан, шоҳ сўроқ билан мурожаат қилганда жавоб беришдан аввал дарҳол ибодат қилган инсонни кўрамиз. У муносиб қиёфани қабул этмади ва юзига зарурий ифодани бермади, у шунчаки қисқа ибодат қилди, лекин Худо уни эшитди ва ибодатга жавоб берди. Қувғин шароитидаги аксарият масиҳийлар бундайин ибодат жуда самарали бўлиши мумкинлигини айтишди. Биз қийин вазиятларга тушганимизда ва Худони ўз қалбимизга чақирганимизда, Уни эшитаётганини биламиз. Кўпинча бошқалар биз билан бирга ибодат қилиши учун овоз чиқариб ибодат қилиш фойдали, лекин шунингдек, ичида ибодат қилиш ҳам муҳим. Нахимиёнинг қисқа ибодати шоҳга жавоб беришдан олдин аниқ сокин ибодат эди.

Жамоат баъзан жўшқин, аммо жим ибодат қилиш яхши эканлигини тушуниши керак. Ҳокимиятлар очиқ ва эшитиларли ибодатни эшитиб қолиши ва муносиб қарама–қарши чораларни кўриши мумкин. Қалбнинг чуқур истакларини ифодаловчи яширин ибодат қандай тўсиқ бўлмасин Худога тақдим қилинган бўлиши мумкин. Далада ишлаётиб, автобусда туриб кетаётиб ва ҳатто учрашувлар олиб бораётганда ҳам ичида ибодат қилиш имкони бор!

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top