2:54

Худонинг қуроллари

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Иблиснинг васвасаларига қарши туриш учун кучимизнинг манбаи – ибодат ва саждадир. «Ижтимоий ва муҳим кундалик эҳтиёжлар»ни ўрганишимиздан олдин гапирган мавзуимизга яна қайтамиз. Агар биз муқаддаслик истасак, агар биз зафарли ҳаёт ёки ғалабани истасак, Худони, Унинг Шоҳлигини ва Унинг иродасини ҳамма нарсада излашимиз керак бўлади. Бошқача сўзлар билан айтганда, биз эҳтиёжларимизга жавоб бера оладиган “Ўша”ни излаймиз.

Энди ибодат ва сажда орқали жанг пайтида бизга ёрдам қиладиган нималарни оламиз? Биз бир нечта муҳим нарсаларни оламиз.

1. Биз ўзимизнинг ҳаётимизни бошқарувчиси – Исо Масиҳни таниб билишни ўрганамиз ва Унинг етакловига ўзимизни ишониб топиширамиз.

2. Биз Унинг нияти ва Унинг иродасини биламиз ва шунинг учун Унинг амрларига бўйсунишимиз мумкин.

3. Биз Муқаддас Руҳга тўламиз, шунинг учун жангда кучга эгамиз.

4. Биз жанг учун қурол ва уни ишлатиш учун кўрсатмаларни оламиз.

8. Душман билан жангда биз учун нима куч манбаи бўлади?

Эфесликларга мактубнинг 6:14-18-да Павлус бизга қандай қуролланиш кераклигини айтади. «Белингизни ҳақиқат камари билан боғланг, кўксингизга солиҳлик совутини тақинглар. Тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. Бунинг устига имон қалқонини қўлга олинглар, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира оласизлар. Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар. Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар».

Қуйидагиларни эслаб қолинг. Биринчиси: руҳий қуролларни Худо иблисга қарши туриш учун беради. Булар: ҳақиқат, солиҳлик, тинчлик, имон ва нажотдир. Иккинчиси руҳий қуроллар: Худонинг Каломи ва ибодат. Уни ҳам, буни ҳам биз Муқаддас Руҳ ёрдамида ишлатамиз. Шунингдек эсингизда тутинг-ки, бу жойда ибодат ҳақида уч маротаба эслатилади. Сиз руҳий жангга ибодат қилмай киришингиз мумкин эмас. Ибодат бизнинг ғалаба қозонишимиздаги ирода, куч, қурол ва аслаҳани таъминлайди! Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top