3:09

Эфесликларга ибодат ҳақида неча маротаба айтилади?

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Муқаддас Руҳ бизнинг Ёрдамчимиздир. Худонинг қуроллари бизни ёпиб ҳимоя қилиши керак. Сиз Муқаддас Руҳда солиҳлик, тинчлик, шодликка эга бўлишингиз керак. Мана, нима учун Исо: «Сиз, аввало, Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади» – деб айтган (Матто 6:33). Агар сиз қуролланган бўлсангиз, Муқаддас Руҳ сизга жангда зафарга эришишга ёрдам қилади. Шундай экан, ибодат қилинг! Ибодат қилинг! Ибодат қилинг! Исо ибодат қилганидек, ибодат қилинг. Шоҳликни излаш учун ибодат қилинг ва зафарга эришасиз.

Биз зафарли ҳаёт ҳақида асосий нарсаларни билишимиз керак. Биринчидан, “ичкаридан” ғалаба қозонишни ўрганмас эканмиз, “ташқаридан” ғолиб бўлолмаймиз. Кўп инсонларни иблис асирликда ушлаб туради, аммо улар эркин бўлиши учун Худо шайтон истеҳкомини қулатишга руҳий қурол беради. Биз ўзимиз гуноҳ кучларидан озод бўлолмаймиз. Ўзимизнинг устимиздан ғолиб чиқиш сирини билолмагунимизча, бошқаларга васвасада ғолиб чиқишга ёрдам бера олмаймиз! Васвасалар устидан ғалабага йўл – Худо иродасини бажаришда мужассамланган. Унинг номининг шуҳратини излаганимизда, васваса устидан ғолиб чиқамиз.

Ташқаридан ғалаба қозониш учун, аввало нимани ўрганиш керак?

Иккинчидан, билишимиз керакки, руҳий ғалаба жанг майдонида – бизни душман билан жанг қилишимиз керак бўлган жойда қўлга киритилади. Айрим масиҳийлар биз руҳий жанг ғалабасини, «тиззамизда туриб» қўлга киритамиз деб ўйлайди. Лекин ибодат қилаётганимизда биз шайтон билан жанг қилмаймиз. Бу вақтда биз ўзимизнинг Раббимиз билан гаплашамиз. Бу вақтда биз янги қурол оламиз. Биз жангга кўрсатмалар оламиз. Биз билимлар ва куч орттирамиз. Аммо жангни ғолибона якунламаймиз. Шубҳасиз ибодатда катта қатьий ишонч орттирамиз, чунки Худо берган катта кучга эга бўламиз. Биз улуғлаб илтижо қиламиз, чунки Худо бизга ёрдам беришини биламиз. Аммо жангни ғолибона якунламаймиз.

Жанглар майдонда ютуққа эришилади! Агар биз Худо берган оқиллик ва кучни орттирмасак, тиззада бўлиб жангга шай бўлсак ҳам, доимо мағлубиятга учраймиз. Ибодат жангга тайёрлайди! Баъзи масиҳийларнинг «Ибодати» тавба-тазаррунинг такрор қайтарилиши ва Худодан кечирим сўраб илтижо қилишдан иборат. Васвасалар пайтида улар зафарга эришмайдилар, чунки ихтиёрида бўлган кучлардан улар фойдаланмайдилар! Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top