2:49

Руҳий чақалоқ руҳий ўспирин бўлганида

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Руҳий чақалоқ қандай қилиб руҳий етук бўлиши мумкин? Чақалоқ қонунга итоат этганида, узоқ вақт чақалоқлигича қолмасдан, ўспирин бўлиб олади. У инсоний ҳаёт кечиради ва идрок билан жавоб қилади. Бу ўша руҳий ўсиш ҳақиқатидир.

Руҳий чақалоқ руҳий ўспирин бўлганида, жамоатнинг обрўсини эъзозлайди ва унинг қонунларига итоат қилади. У жамоатнинг ибратли ва интизомли аъзосидир, чунки у жамоатнинг қонунларига итоат қилади.

Аммо қонунга итоат қилиш, етук бўлиш эмас, фуқаро ёки масиҳий бўлиш ҳам эмас. Фуқаро тўғри иш тутганидагина етук бўлади. Буни унга қонун айтгани учун эмас, балки у қонун талаб этганидек, тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида фикр юритгани учундир. Бу инсон етуклигини баҳоланишидир ва масиҳий ҳаётида ҳам ифодаланади. Қачонки Масиҳнинг муҳаббати уни бу ишларга рағбатлантиргандагина у руҳий етук бўлиб қолади.

У муҳаббат, шодлик, тинчлик, қаноат, раҳмдиллик, эзгу ният, имон, мўминлик ва меъёр туйғусига тўлади. У қонунга муҳтож эмас, аммо Масиҳга ўхшаб иш тутади.

Инсон қачон руҳий етукликка эришади?

Руҳий чақалоқ қандай қилиб руҳий етукликка етиб ўсади? Мукаммал бўлиш учун оғир иш бажарибми? Ўз истаклари билан курашибми? Қонун биланми? Мактаб биланми? Ҳеч қачон! Жавоб ибодат ва саждададир. Ўзини Худо Ўғлига топширишдадир. Бу ҳақида Коринфликларга иккинчи мактубнинг 3:18-да Ҳаворий Павлус айтмоқда: «Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда».

Раббимизнинг Руҳидан бизга муқаддаслик, Масиҳга ўхшашлик ва руҳий етуклик келади! Булар фақат тўғри ибодат орқали келмайди. Булар бизга Унинг Шоҳлигини ва Унинг ҳақиқатини изламагунимизча, Унинг иродасини бажармагунимизча ва Худонинг номини эъзозламагунимизча келмайди! Келинг, Раббимизга ўзимизнинг ибратли ҳаётимиз орқали сажда қиламиз.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top