2:39

Севгининг кучи

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Агар биз жинлар устидан ҳукмдор Исонинг қудратига эга бўлсак, Худонинг Шоҳлиги ва Унинг ҳақиқатини топамиз, шунда бизнинг иродамиз Худонинг иродасига мос бўлади. Қачон бизнинг иродамиз Худонинг иродасига монанд бўлганидагина Худонинг Руҳи бизда меҳнат қилади. Агар биз Унинг кучидан қандай фойдаланиш кераклигини билишни хоҳласак, Худо билан тез-тез суҳбатлашишимиз керак.

Севгининг кучи

Жин-ажиналар ва уларнинг кучларидан фориғ бўлиш ҳақида гапирганимизда, муҳаббат кучи ҳақида сўз юритишимиз керак. Биз Худога бўлган муҳаббатимизга ишора қилишимиз ва Унга бўлган муҳаббатимизнинг янада кўпроқ ўсиши заруратини кўришимиз шубҳасиз.

Юҳаннонинг биринчи мактубидаги ажойиб 4:18-оятида севги кучи ҳақида гапиради: «Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради».

Руҳларнинг кўринмас дунёсига ишониб, лекин Худонинг кучини билмаганлар ҳақида нима дейишимиз мумкин? Уларнинг Шоҳи қўрқувдир. Қилаётган ҳамма нарса учун, уларда қўрқув бор. Қўрқув уларнинг ҳаётининг қоидаси бўлиб қолган. Агар уларнинг олдида йўлдан қора мушук ўтиб қолгудек бўлса, улар йўлнинг бошқа томонига ўтиб олишади. Агар таомни хаста аёл тайёрласа, овқатланмайдилар.

Нарвоннинг остидан ўтмайдилар. Бундай одамлар ўзларининг болаликдаги исмларини ишлатмайдилар, ёвуз руҳлардан жоду орқали тозаланмаган уйда яшамайдилар. Улар шубҳаланган кунда ҳосил йиғмайдилар, тўлиқ ой остида ишламайдилар. Йўқ! Йўқ! Йўқ! Бундай иш тутган ҳар қайси миллат ёки қабила, буни қўрқувдан қилади. Руҳлардан қўрқиб, ўлимдан қўрқиб!

Нима учун одамлар қоидаларга амал қиладилар?

«… чунки қўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқдир» (1-Юҳанно 4:18). Қўрқув! Ҳамиша қўрқувда яшаш қандай даҳшатлидир. Қўрқадиган инсонлар ҳатто ўлиб қолишлари мумкин! Улар ёвуз руҳларнинг кучини барбод этиш учун жоду ва дори-дармон излашади. Улар баъзида қўрққан нарсаларидан озод қилувчини излашади.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top