2:51

Тадбиркорлик фаолияти

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Тадбиркорлик фаолияти — бу хўжалик фаолиятини (ишлаб чиқариш

ёки савдо) асосий туридир. Бу фаолият тури жисмоний ва юридик шахслар

томонидан амалга оширилади, ўз номидан ва унинг хавф-хатарига доимий

асосда, улар тадбиркорлар деб аниқланади.

Бу фаолият давлат хуқуқий нормаларига риоя қилади ва ўз фаолияти учун мулкий жавобгарликни, хамда бозор хўжалигининг алоҳида субъектларини ресурс ва капиталларни энг яхши ишлатиш йўли билан кўзланган натижага

етишишни кўзлайди. Бу тушунчани ҳамма ташкил этувчиларини кўриб чиқамиз.

Тадбиркорлик алоҳида фаолият тури сифатида бу фаолият субъектларида

маълум бир фикрлаш доираси, ўзга хўжалик хулқи ва стилини тақозо

этади. Тадбиркорлик фаолиятининг энг муҳим вазифаси индивидуал

тадбиркор фаолиятини ёки фирманинг самарали ишлашини

таъминлашдан иборат. Бу эса янги шароит ва янгиликларни, ҳамда хилма-

хил манбаларда қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун ресурслардан

фойдаланишни кўзлайди.

Тадбиркорлик мустақил фаолият сифатида бу фаолият субъектларини турли йўналишларда эркинлигини ва мустақиллигини тақозо этади. Тадбиркорлик фаолиятини тур ва соҳаларини танлаш. Фаолиятнинг усул ва йўналишларини танлаш. Хўжалик қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга ошириш воситалари ишлаб чиқариш дастурини тузиш, молиялаштириш манбаларини, маҳсулот етказувчилар, меҳнат ресурслари олиш манбаларини танлаш.

Меҳнат ҳақини ва тизимини ҳамда йўлланма бўйича ишлайдиган

шахсларнинг даромад турларини белгилаш.

Маҳсулот ва хизматларга таъриф ва баҳолар поғонасини белгилаш тадбирколрлик фаолиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қоладиган фойда (даромад)дан фойдаланиш. Тадбиркорлик хўжалик фолияти сифатида шахсий тадбиркорлик ёки фирма фаолиятини соҳаси ва туридан қатъий назар

хўжалик жараёнини ташкил этиш ва бошқаришни тақозо этади. Хўжалик

фаолияти қуйидаги турларни қамраб олиши мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан

амалга оширилади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top