2:42

Хужжатдаги қўлингиз

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Тадбиркор — бу шахсий ташкиллаштиришга шахсий маблағларини

қўяётган ва шахсий таваккалчиликни унинг натижалари билан ўзига

олаётган шахс. Бошқа бозор муносабатлари иштирокчиларини

хўжаликнинг алоқаларини амалга ошириб, тадбиркор шартнома (келишув)

томони бўлиб чиқади. У бошқараётган фирма ёки ўз номидан шартномани

имзолаш хуқуқини аниқ шахсга (бошқарувчи) бериш мумкин ва шундай

ваколатлар чегарасини белгилайди.

Тадбиркор қуйидаги хуқуқларга эга: ўз фаолияти учун исталган

турдаги фирма очиш; мулк ва мулкий хуқуқларни бошқа фирмалардан

сотиб олиш; ўзининг мулки билан бозор муносабатларининг бошқа

иқтисодий субъектлар фаолиятида қатнашиш; томонлар келишуви бўйича

жисмоний ва юридик шахслар мулкни аренда подряд ва бошқа

шартномаларда фойдаланиш; шартнома ва бошқа шартномаларда

ишчиларни ёллаш ёки бўшатиш пул маблағларини сақлаш учун банкда ўз

номига ёки фирма номига ҳисоб рақами очиш, ҳисоб-китоб, кредит, касса

операцияларини барча турлари амалга ошириши, шахсий тадбиркорлик

фаолиятидан чекланмаган фойда олиш.

Тадбиркор қуйидагиларга эга бўлиши лозим: фаолият соҳасини

профессионал билиш; маълум миқдорда маркетинг фаолияти, бошқарув

билимлари ишлаб чиқариш тажрибаси; жалб қилинадиган ресурс ва пул

маблағлари, бозордаги ўрни ва ўз имкониятларини тўғри баҳолай олиш;

иқтисодий фикрлаш, ишлаш маданияти, амалий тажриба, ишлаб чиқариш

ташкил этиш, мақсадга эришиш ва фойда олиш учун ўз таваккалчилигига
ишониб харакат қилиш; бозор имкониятларини таҳлил қилиш ва

фойдаланиш:

Тадбиркорлар ўз ишини ўз фойдаси ёки фирма фойдаси учун ташкил

этади. Шунинг учун тадбиркорлик фаолиятига энг кучли мотивациялар

хосдир. Юқори технологияли соҳаларда шахсий иш одатда конкрет

илмий-техник фикрлар билан боғланган бўлади. Чунки тадбиркорлар

маҳсулот яратиш технологиясини яхши тушунишади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top